Фарғона вилоятида аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш Республика маркази Фарғона вилоят филиали томонидан Марғилон шахар 1-сонли Тиббиёт коллежи биносида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида кенг қамровли ўқув семинари ташкил қилинди.
Ушбу ўқув семинарда Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона вилоят филиали рахбари Атаисматов Иқболжон, Агробанк кредит бўлими бошлиғи Мирзажонов Нодирбек,»Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Марғилон шахар филиали рахбари Э.Рахмонов, Марғилон шаҳар ТКМ рахбари Расулова Гулхуморлар маърузалари билан қатнашиб, семинар иштирокчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги зарурий билимлар, банклар томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар, жамғарма фаолияти ва Савдо-саноат палатаси хизматлари хақида маъруза қилишди ва тадбиркорликка оид берилган барча саволларга жавоб беришди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган семинарда 210 нафар ёшлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ахоли вакиллари қатнашди.
21.02.2020
17:15