• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари

    2016 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган «Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

        

    Давра суҳбати иштирокчилари қайд этганидек, мустақиллик йиллари мобайнида иқтисодиётни либераллаштириш, бозор тамойиллари ва бошқарув механизмларини жорий этиш, мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш юзасидан кенг кўламли ва тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

    Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий мулкни ишончли муҳофаза қилишга оид 400 дан ортиқ қонундан шакллантирилган самарали ташкилий-ҳуқуқий база бизнес тузилмаларнинг жадал ривожланиши, фуқароларнинг тадбиркорлик фаоллиги ошишига замин яратди. Амалга оширилган чора-тадбирлар хусусий бизнес учун иқтисодиётнинг интеграллашувчи сегменти сифатида шаклланиш имкони билан бир қаторда, ижтимоий соҳага йўналтирилган бозор иқтисодиётини қуриш йўлида мамлакатнинг изчил одимлаши йўлида асосий ҳаракатга келтирувчи кучга айланиш имконини яратди.

    Бутунжаҳон банкининг қайдига кўра, ҳозирда Ўзбекистон сўнгги бир йил ичида тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган жаҳон давлатларининг дастлабки ўнталигига киради.

    Айни пайтда кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши 57 фоизни, саноатда – 39 фоизни, чакана маҳсулот айланмасида – 87 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда – 98 фоизни, пуллик хизматлар соҳасида – 51 фоизни ва бандлик соҳасида – 78 фоизни ташкил қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725 сонли «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларнинг жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармоннинг қабул қилиниши хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида йилнинг энг муҳим воқеасига айланди. Давлатимиз раҳбарининг Фармонини амалда ижро этиш доирасида тадбиркорлик субъектлари фаолияти соҳасини тартибга солувчи 40 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

    2015 йилда мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва модернизациялаш жараёнларида хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини янада тубдан ошириш мақсадида, узоқ муддатли 2019 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури жорий этилди. 2019-2020 йилларда гидроэнергетика, миллий сифат инфратузилмаси, ахборот-коммуникация тизими, йўл-транспорт инфратузилмасини комплекс ривожлантиришга қаратилган шу ва бошқа давлат тармоқ дастурлари мамлакатда инвестициявий иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иқтисодиётда тузилмавий янгиланишларни таъминлаш ва унинг барқарор ўсишига хизмат қилади.

        

    Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий институтлари ва жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Улар томонидан тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг қатъий ижро этилиши, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари поймол этилгани учун масъул шахслар, жумладан, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ваколатли давлат органларининг жавобгарлиги муқарралигини таъминланиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган комплекс ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, Бош прокуратура ҳузурида фуқаролар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш электрон тизими самарали ишлаб келмоқда. Мурожаатлар кўриб чиқилиши тезкорлигини таъминлаш мақсадида, мазкур тизимга 34 та идора, прокуратура органларининг вилоят ва туман бўлинмалари бириктирилган. Мурожаатлар бўйича прокурорликка оид мувофиқ чора-тадбирлар амалга оширилиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга оширишда уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Адлия вазирлигининг ташкилий раҳбарлигида республиканинг барча туманлари (шаҳарлари)да «бир дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари ташкил этилди. Мазкур марказлар Интернет тармоғида бизнес тузилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тақдим этилаётган давлат хизматларини олишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

    Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси томонидан кафолатланган тадбиркорлик фаолиятини юритиш эркинлигига оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг устувор йўналишларидан бири саналади. Омбудсман томонидан ўтган йил мобайнида ушбу тоифага мансуб фуқароларнинг мурожаатлари сонида сезиларли қисқариш, шунингдек, фуқароларнинг тадбиркорлик фаоллиги, тадбиркорлик субъектларининг давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ва афзалликлар борасида хабардорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни янада такомиллаштириш аҳамияти алоҳида қайд этилди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда жойларда “Тадбиркорлар куни” тадбири ташкил этиб, унда тадбиркорлик субъектлари билан суҳбат ўтказиш, муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, 2016 йилнинг 1-чораги давомида “Тадбиркорлар куни” тадбирида 34830 та тадбиркорлик субъекти иштирок этиб, ушбу тадбир асосида 4832 та муаммо ҳал этилди. Шу билан бирга Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган режали текширувларда иштирок этиши ва  текширув ҳаққоний ўтганлиги юзасидан сўровнома ўтказилиши мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 5 ойи давомида 1087 та режали текширувларда иштирок этилган бўлиб, бу назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган 1 422 та режали текширишларнинг 76 фоизидир.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, инновацион лойиҳаларни фаолиятида жорий этиш мақсадида Бошқарув Кадрларни Тайёрлаш лойиҳаси доирасида юртимиз тадбиркорларини Европа Иттифоқи мамлакатларига малака ошириш учун юборилмоқда.

    Европа Иттифоқи мамлакатларида малака ошириш давомида ўзбек менежерлари Европа ҳамкасблари билан тажриба алмашиш, замонавий бошқарув усулларини ўрганиш, Европада иш юритиш шаклларини ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Бунда ўзбек корхоналари учун кўзланган асосий манфаат – Европа Иттифоқи мамлакатларидаги корхоналар билан алоқа ўрнатиш ҳамда ўз рақобатбардошлигини ва иш юритиш фаолияти унумдорлигини оширишдан иборатдир.

        

    Тадбир иштирокчилари тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган таклифларни муҳокама қилдилар.

    Давра суҳбати чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу Битимда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, мазкур йўналишдаги қонунчилик ва давлат дастурлари ижроси устидан жамоат назоратини амалга ошириш жараёнларида ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.

    15.06.2016

    12:38

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06