Нукус шаҳрида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида семинар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 24 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахрида «Шайрлар ауылы» МФЙ да тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида ўқув семинарлари ташқил этилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Савдо – саноат Палатаси ва Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республикаси маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Нукус шахри Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Нукус филиали биносида ташқил этилди.
Ушбу ўқув семинарда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республикаси маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали рахбари Рзаева Г, Нукус шахри Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (ТКМ) бошлиғи Икиметов М ва Савдо – саноат палатаси етакчи мутахассиси Калимбетова Ш маърузалари билан катнашиб, семинар иштирокчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги зарурий билимлар, банклар томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар, жамғарма фаолияти ва Савдо – саноат палатаси хизматлари хақида маъруза қилишди ва тадбиркорликка оид берилган барча саволларга жавоб беришди.
Очиқ мулоқат тарзида ўтказилган семинарда 87 нафар тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ахоли вакиллари қатнашди.
02.03.2020
17:33