Фарғонада "Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам" семинарлари давом этмоқда.
2020 йилнинг 2 март куни Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Сойбўйи МФЙда "Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам" ўқув семинари ташкил қилинди.
Ушбу ўқув семинарда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Фарғона филиали раҳбари И.Атаисматов "Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам" мавзусига бағишланган тақдимоти билан иштирок этиб, ташриф буюрганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашда эътибор қаратиш лозим бўлган етти асосий жиҳатлар билан таништириб ўтди.
Бундан ташқари Ёзёвон тумани хокимининг иқтисодиёт ва Тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тожихакимов Шухрат "Худудларда Тадбиркорлик фаолиятини юритишдаги шарт шароитлар ва қўллаб қувватлаш тадбирлари", Ёзёвон тумани давлат хизматлари маркази мутахассиси О.Сулаймонов "Бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи хужжатларни олиш", Халқ банки бошқарувчи ўринбосари Рахмонов Отабек "Бизнес режани ишлаб чикишда асосий тамойиллар.Гаров" мавзуларда маъруза қилишди. Ўқув семинарда 75 нафар ёшлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аҳоли вакиллари қатнашдилар.
02.03.2020
18:03