Бухорода «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзусида семинар ташкил этилди
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Бухоро филиали томонидан 2020 йилнинг январь-февраль ойларида 4 маротаба «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» дастури бўйича семинар ташкил қилиниб, жами 300 нафардан ортиқ фуқаролар молиявий саводхонликка эга бўлишди.
Навбатдаги семинар 2020 йилнинг 2 март куни Бухоро вилоятининг Когон туманида Когон тумани аҳолиси учун «Бизнес яратишда етти қадам» мавзуси бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Бухоро филиали рахбари Р.Наимов тадбиркорлар учун зарур бўлган мавзуларда маъруза ўтди. Когон туман Иқтисодиёт ва Саноат бошқармаси бўлим бошлиғи М.Ҳайитов «Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари» мавзусида тушунчалар бериб ўтди.
Когон туман Давлат хизматлари маркази ходими Ғ.Мавлонов эса «Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш ва коммуникацияларга уланиш» мавзусида ўз маърузаси билан иштирок этди. Семинарнинг охирида тингловчилар билан савол-жавоблар ўтказилди. Когон туманидан 100 нафар аҳоли қатнашди, булардан 60 нафар эркак ва 40 нафари аёллар.
03.03.2020
13:49