Фарғона вилоятида “Тадбиркорлик асослари” ўқув курслари давом этмоқда
Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона филиали томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш” мавзусида 22 соатлик ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда. Навбатдаги ўқув семинари Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Маиший хизмат коллежида (02.03.2020-06.03.2020) ўтказилмоқда
Ўқув семинарининг иккинчи кунида “Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази” Фарғона филиали рахбари И.Атаисматов “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам”, Агробанк оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўлим бошлиғи Умматов Муроджон “Бизнес-режани ишлаб чиқишда асосий тамойиллар.Гаров”, Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектор Р.Боййигитов, “Солиқлар ва мажбурий тўловлар, улар бўйича имтиёзлар”, Молия бўлими мутахассиси А.Махмудов “Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисобот”, Ахоли бандликка кўмаклашиш маркази бош мутахассис М.Тожибоев “Мехнат қонунчилиги, кадрларни танлаш ва ўқитиш” мавзуларида маъруза қилдилар.
Ўқув семинарида 49 нафар махаллий тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ахоли вакиллари қатнашдилар. Семинар иштирокчилари сохага оид саволларга жавоб олдилар.
03.03.2020
17:46