• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Сайёр солиқ текширувларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан текширишлар ўтказиш талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган. Бироқ, мазкур лойиҳа иловасида таклиф эитилаётган тартиб, ушбу Фармон талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

    Шу боис, лойиҳа иловасини мазкур Фармон талабларига тўлиқ мослаштириш лозим. Хусусан:

    1. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунга кўра, вакил тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг текширувларини мувофиқлаштиришни ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга ошириши белгиланган.

    Шунингдек, Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон Фармонига кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилиши белгиланган.

    Бироқ, таклиф этилаётган Низомда тадбиркорлик фаолиятида ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви ваколатли орган билан келишиш тартиби белгиланмаган, бу эса ўз навбатида солиқ органлари томонидан мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ва коррупция ҳолатини келтириб чиқаришга замин яратади.

    Шу боис, лойиха иловасида тадбиркорлик фаолиятида ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви ваколатли орган билан келишиш тартибини белгилаш лозим.

    1. Лойиҳа иловасининг 8 – бандида сайёр солиқ текшируви солиқ аудити ва камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчилардан қўшимча маълумотлар ва хужжатларни олишга эхтиёж юзага келганда ўтказилиши белгиланган.

    Кўриниб турибдки, солиқ аудити ва камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчилардан биргина қўшимча маълумотлар ва хужжатларни олишга эхтиёж юзага келса, 10 кунлик сайёр текширув ўтказиш таклиф этилмоқда.

    Ваҳоланки, солиқ текширувини фақат шу мақсадда ўтказиш мантиқан нотўғри бўлиб, тадбиркорлик фаолияти устидан амалга оширилаётган давлат назорати талаблари ва тамойилларига мос келмайди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон Фармонида 1 кундан 10 кунгача ўтказиладиган текширувлар фақат қонунчилик бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ёки назорат қилувчи органлар ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавф-таҳлили натижалари асосида ўтказилиши белгиланган.

    Шунингдек, ушбу Фармонга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.

    Шу боис, таклиф этилаётган асослар амалиётда ҳуқуқий асосни келтириб чиқаради, шу кунгача мазкур соҳада амалга оширилган ислоҳотларга бўлган ишончни йўқотиш ва энг ёмони – эски ҳолатлар қайтарилишига ҳамда ҳар қандай қонунбузилиш ва суистеъмолчиликларга йўл очиб беради.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, солиқ соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги барча текширишлар хавф-таҳлили натижалари асосида ўтказилишини қатъиян белгилаб қўйиш лозим.

    Шу боис, лойиҳа иловасининг 8 – бандини юқорида келтирилган Фармон талабларига мослаштириш тавсия этилади.

    1. Лойиҳа иловасининг 12 – банди иккинчи хатбошида солиқ органи солиқ тўловчини ёки унинг вакилини сайёр солиқ текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруқ билан таништиришга мажбур эканлиги белгилаб қўйилган.

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 7 сентябрда 3067-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик” Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ органининг ушбу мажбуриятини қуйидаги таҳрирда баён қилиш тавсия этилади:

    “солиқ тўловчини ёки унинг вакилини сайёр солиқ текширувини ўтказиш ҳақидаги буйруқ, билан таништириш;”.

    Бундан ташқари, юқорида келтирилган Низом талабларидан келиб чиқиб, лойиҳа иловасининг 12 – бандини қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдириш тавсия этилади:

    “ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқмасликка”.

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сонли Фармонига мувофиқ, Савдо-саноат палатаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда якунлари юзасидан ҳар чоракда ваколатли органга ахборот тақдим қилиши кўрсатилган.

    Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 14 – моддасида Палата ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши белгиланган.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 27 февраль куни “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан” ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш Палатанинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилган.

    Шуни эътиборга олиш керакки, Палата жамотчилик назоратини тадбиркорлик субъекти Палата аъзоси бўлишидан қатъий назар амалга оширади. Лекин, ушбу вазифани амалга ошириш учун текширув органлари, шу жумладан солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектига текшириш устидан жамотчилик назоратини ўтказишни талаб қилиши ва бу ҳақда Палата ёки бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳабардор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилиши лозим.

    Шу боис, лойиҳа иловасининг 12 – бандини қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдириш тавсия этилади:

    “солиқ тўловчи ёки унинг вакилига ўтказиладиган текширув устидан жамаотчилик назоратини амалга ошириш учун Савдо-саноат палатаси ёки бошқа нодавлат нотижорат ташкилотини жалб қилиши мумкинлигини тушунтириш”.

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сонли Фармонига кўра, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт.

    Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

    Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширув тамомлангандан кейин уч кун давомида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилиши белгиланган.

    Бироқ, лойиҳа иловасида ўтказиладиган текширувни ва у тамомлангандан кейин унинг натижасини Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш тартиби белгиланмаган.

    Шу боис, лойиҳа иловасига ўтказиладиган текширувларни ва уларнинг натижаларини Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига жойлаштириш тўғрисида қоида киритиш лозим.

    1. “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 7- моддасида Палата ўз аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг мониторингини амалга ошириши ҳамда тадбиркорлик фаолиятни текширишларда иштирок этиши белгиланган.

    Палата ушбу вазифани текширув органлари, шу жумладан солиқ органлари томонидан текширув ўтказишдан олдин Палатанинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига хабар берилсагина, Қонунда белгиланган мазкур ҳуқуқий воситадан самарали фойдаланган ҳолда, амалга ошириши мумкин.

    Шу боис, лойиҳа иловасида солиқ органлари томонидан Палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларини текширишдан камида 1 кун олдин хабардор қилиш тартибини жорий этиш лозим.

    Юқорида келтирилган Қонун талабларидан келиб чиқиб, лойиҳа иловасининг 12 – бандини қуйидаги хатбоши билан тўлдириш тавсия этилади:

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишдан камида 1 кун олдин тегишлилиги бўйича Палата ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмаларини ёзма равишда ҳабардор этиш”.

    1. Лойиҳа иловасининг 2-бандида “Сайёр солиқ тешируви чоғида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бошқа аҳборотнинг таҳлили ўтказилади” - деб белгиланган.

    Бироқ, бошқа аҳборотнинг таҳлили ўтказилади” - атамасига изоҳ берилмаган, бу эса ўз навбатида, сайёр текширув ҳолатига боғлиқ бўлмаган хужжатларни талаб қилиниши ва жойларда назорат қилувчи органлар томонидан ҳар хил турда талқин қилиниши мумкин.

    Шунингдек, Солиқ кодексининг 21-моддасида солиқ тўловчилар солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ушбу Кодексга ва (ёки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган талабларини бажармаслик ҳуқуқлари кўрсатилган.

    Шу боис, лойиҳа иловасининг мазкур бандида кўрсатилган бошқа аҳборотнинг таҳлили ўтказилади” – деган сўзларига тўлиқ изоҳ берилиши лозим.

    1. Лойиҳа иловасининг 3-бандида “Сайёр солиқ текширувини ўтказиш чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ўрганишга, товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кузатувини ва хўжалик юритувчи субъектларда ишловчи ходимлар сони мониторингини амалга оширишга, фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия ёки рухсат гувоҳномалари мавжудлигини, шунингдек товар-моддий қимматликларни автотранспорт воситалари орқали ташилиши қонунийлигини ўрганиш ҳамда солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли” - деб белгиланган.

    Бироқ, “солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли” деганда, солиқ назоратининг айнан қандай тадбирлари ўтказилиши мумкинлиги тўғрисида изоҳ берилмаган. Бу эса ўз навбатида, солиқ олганлари томонидан мансаб ваколатининг суиистеъмол қилиниши ҳолатига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳа иловасининг мазкур бандидаги “солиқ назоратининг бошқа тадбирларини” жумласини чиқариб ташлаш лозим.

    1. Лойиҳа иловасининг 7-бандида “Мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилган сайёр текшируви натижалари бўйича қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар қўрилади” -деб кўрсатилган.

    Бироқ, Солиқ кодексининг 139-моддасида “Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра, солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди” – деб белгиланган.

    “Солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш” ўзининг ҳуқуқий жиҳатига кўра чора сифатида баҳоланади. Яъни, текширув натижалари бўйича солиқ органлари томонидан чоралар кўрилишини назарда тутувчи юқоридаги банднинг Солиқ кодексига зидлиги кўриниб турибди.

    Шу боис:

    1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 30 декабрда 3207-сон билан рўйхатга олинган “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4 – бандига кўра, солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари солиқ органи томонидан амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш ҳуқуқига эга.

    Шу боис, мазкур Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа иловасининг 13 – бандини қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдириш тавсия этилади:

    “солиқ органи томонидан амалга оширилаётган сайёр солиқ текшируви жараёнини фото ва видео тасвирга олиш;”.

    1. Лойиҳа иловасининг 7-бобида “Назорат-касса техникалари ва тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини текшириш” тартиби белгиланган.

    Бироқ, лойиҳа иловасининг мазкур бобида белгиланган текшириш тартиби, Солиқ кодексининг янги таҳририда кўрсатилмаган. Бу эса, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларига имкон яратиб беради ҳамда ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларини келтириб чиқаради.

    Шу боис, Низом лойиҳасининг 7 – бобини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    1. Низом лойиҳасининг 27 – бандида “Сайёр солиқ текшируви жараёнида хужжатлар ва (ёки) буюмларни тунги соат 23-00 дан 06-00 га қадар бўлган вақт оралиғида олиб қўйишга йўл қўйилмайди” – деб кўрсатилган.

    Солиқ органи мансабдор шахслари томонидан ўз “Сайёр солиқ текшируви жараёнида хужжатлар ва (ёки) буюмларни солиқ тўловчининг иш кунлари ва иш вақтидан ташқари бўлган вақтларда олиб қўйишга йўл қўйилмайди”.

    1. Баён этилганларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасини юқорида билдирилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

    Бу борадаги фаолият давом этмоқда.

     

    ССП Ахборот хизмати

    04.03.2020

    17:59

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06