Савдо-саноат палатасида талабалар иштирокида семинар ташкил қилинди
2020 йил 5 март куни Савдо саноат палатаси биносида Иқтисодиёт ва Молия институтлари талабалари иштирокида "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг республика иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида учрашув ташкил қилинди.
Мазкур учрашувда Савдо-саноат палатаси ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Талабаларга Савдо-саноат палатаси томонидан стандартлаштириш,тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари, кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ва шу каби йўналишларда қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Маърузалардан сўнг талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди ва шу каби учрашувларни кўплаб ташкил қилиш тўғрисида келишиб олинди.
05.03.2020
17:48