Тадбиркорлар ССП ҳимояси остида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси томонидан палата аъзоси бўлган «Нозим Диёр АС Қурилиш» МЧЖ нинг манфатини ҳимоя қилиш ва жавобгардан қарздорлик ундириш юзасидан Қарши туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Суд томонидан 2020 йилнинг 27-февраль куни 4-1801-2002/285-сонли чиқарилган ҳал қилув қарори билан «Нозим Диёр АС Қурилиш» МЧЖнинг даъво талаби қаноатлантирилди.
Жавобгардан 611 673 641 сўм ундирилди ва шу орқали палата аъзосининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Агарда сизнинг ҳам тадбирколик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палтаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат қилишингиз мумкин.
09.03.2020
14:05