Савдо-саноат палатаси кўмагида тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатлари қайта тикланди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси томонидан, палата аъзоси «Нозим Диёр АС Қурилиш» МЧЖ нинг манфатини кузлаб 973 037 194 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш юзасидан Шахрисабз туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза бидан мурожаат қилинган.
Суд томонидан 2020 йил 27-феврал куни 4-1801-2001/49-сонли чиқарилган хал килув қарори билан «Нозим Диёр АС Қурилиш» МЧЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилди, яъни қиймати 973 037 194 сўм бўлган қарздорлик тўлиқ ундирилди, шу билан бирга мазкур ҳудудий бошқарма томонидан яна бир тадбиркорлик субъектига хуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Яъни палата аъзоси «FARGONAAZOT» AЖ нинг манфатини кузлаб қиймати 2 937 851 188 сўм бўлган қарздорликни ундириш юзасидан Термиз туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза бидан мурожаат қилинди ва суднинг ижобий ҳал қилув қарорига биноан «FARGONAAZOT» AЖга қарздорлик суммаси ва пеня тўловлари тўлақонли ундириб берилди.
Агарда сизнинг хам тадбиркорлик фаолиятингизда шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилса, ўз ҳудудингизда жойлашган Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасига ёки @SSP_press аккаунтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
13.03.2020
14:20