ССПнинг ҳудудий бошқармалари томонидан “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” ва “Тадбиркорликкка ўқитиш асослари” мавзуларида семинарлар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 2-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилоятларида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” ва “Тадбиркорликка ўқитиш асослари” мавзуларида ўқув семинарлари ташкил этилди.
Мазкур ўқув семинарларида жойларда фаолият олиб бораётган Савдо-саноат палатаси ҳодимлари, тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалар вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этишиб, тадбиркорлик фаолиятининг афзалликлари ва ҳозирги кунда ушбу фаолиятни бошлаш истагида бўлганлар учун яратилаётган имтизёзлар ҳақида тушунтириб ўтишди.
Ташкил қилинаётган ўқув семинарларидан кўзланган асосий мақсад аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва ёшларда “Start-up” ғояларини шакиллантиришдан иборат.
Шунингдек 3 та вилоятда ташкил этилган семинарларда умумий ҳисобда 150 дан ортиқ тингловчи иштирок этиб, уларни қизиқтирган барча саволларга мутасадди ҳодимлар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Ўқув семинарлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилади.
13.03.2020
16:57