Ҳужжатларни қоғоз кўринишида қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади.
Бугунги кунда республика ҳудуди бўйлаб коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш, ушбу вируснинг хат-хужжатлар алмашиш орқали тарқалиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида 2020 йилнинг 26 март кунидан бошлаб Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида хужжатларни қоғоз кўринишида қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади.
Ҳужжатлар факат Е-хат электрон ахборот алмашинуви тизими chamber@exat.uz ёки электрон почта info@chamber.uz орқали қабул қилинади.
Шунингдек, телеграм оркали ССП Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтига ёки (78) 150-60-06 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
28.03.2020
12:34