Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани, мазкур йиғилиш қарори билан Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосарини лавозимига сайлаш масаласи кўриб чиқилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига кўра Палата раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Палата раисининг тақдимномасига кўра Палата Раёсати томонидан лавозимга тайинланиниши белгиланган.
Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамовнинг тақдимномасига кўра раиснинг вакант бўлган ўринбосари лавозимига Тошпўлатов Фарҳоджон Муродович номзоди илгари сурилган.
Раёсат аъзолари томонидан ушбу номзод бир овоздан маъқулланди ва лавозимига тайинланди.
Ф.Тошпўлатов 1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида фаолият олиб борган. У 2019-2020 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда ишлаган Ўткир Бутаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши муносабати билан мазкур лавозим вакант эди.
02.06.2020
18:16