Made in Belarus #AgroFood илк бор онлайн форматда
2020 йилнинг 16-июн куни биринчи маротаба Беларус ишлаб чиқарувчиларининг виртуал Made in Belarus #AgroFood кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ушбу интерактив платформа Белорусия тадбиркорларига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги маҳсулот ва хизматларини намойиш этиш имкониятини беради. Шунингдек, Ўзбекистон фермерлари ва ишбилармон доиралар учун бизнес таклифлар билан танишиш ва онлайн тарзда музокаралар ўтказиш имконияти мавжуд.
Ушбу кўргазма доирасида Халқаро аграр онлайн форуми ўтказилиши кутилмоқда, унда қишлоқ хўжалиги ва ташқи савдо соҳасидаги мавжуд вазият муҳокама қилинади. Мазкур тадбирда МДҲ давлатларининг қатор давлат органлари, бизнес бирлашмалари ва корхоналари вакиллари иштирок этади.
Таъкидлаш жоизки, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ва Белоруссия бир қатор тадбирларда, шу жумладан миллий кўргазмалар ва Ўзбекистон-Белорусия бизнес-форумларида ҳамкорлик қилган.
Қизиқиш билдирган ташкилот ва корхоналарни ушбу кўргазмада иштирок этишга таклиф этамиз.
Ушбу тадбирда иштирок этиш бепул, мажбурий рўйхатдан ўтиш 2020 йил 1 июндан бошлаб амалга оширилади.
Тўлиқ маълумот веб-сайтда: www.belinterexpo.by
Боғланиш учун масъул шахс: Экатерина Супрун, Беларусия ва МДҲ давлатларида кўргазмалар ташкил этиш бўлимининг бошлиғи, тел .: +375 17 334 82 02, +375 44 509 12 08; электрон почта: katerina@belinterexpo.by
04.06.2020
18:07