ССП томонидан Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди
Юртимизда хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ва кафолатларини янада мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Коронавирус пандемияси даврида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида, 2020 йилнинг 4 июнь куни, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, Палатанинг бошқарма бошлиғи А.Сейтеков, Тошкент вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи У.Акбаров, Тадбикорликка кўмаклашиш марказлари, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда санитария-эпидемиология назорати инспекцияси вакиллари иштирокида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти, уларнинг муаммолари ва коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишни ташкил этганлиги ўрганилди.
Ҳусусан, Бўстонлиқ туманида фаолият юритаётган “Axmed Teks Ximvolokno Savdo“ МЧЖ ва “Исмоил Фарзонабону” ФХ, Қибрай туманида фаолият юритаётган “Navruz International” МЧЖ ва “Imkon Plus” МЧЖ, Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган “Dainty Tekstil” МЧЖ ва “Kapital Taksi Plus” МЧЖлар томонидан коронавирус пандемияси даврида фаолиятини қандай ташкил қилинганлиги ва карантин қоидаларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди. Ушбу тадбиркорлик субъектлари томонидан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолиятлари ташкил қилинганлиги аниқланди.
Шу билан бирга, карантин қоидаларига риоя этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди ҳамда тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммолар муҳокама этилиб, уларни ҳал этиш масалалари белгилаб олинди.
Бундай амалий чоралар тадбиркорлик фаолиятини давомий бўлишига кўмак беради. Тадбирлар давом этмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг.
04.06.2020
18:59