Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятни бошламоқчи бўлган ёшлар!
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раёсати қарори билан Ижроия қўмитанинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилиб, янги бошқарма ташкил қилинганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабарлар берилганди.
Хусусан, ташкил қилинган янги тузилмалар қаторида Бизнес компетенцияларни ошириш, ёшлар стартап лойиҳаларига кўмаклашиш ва бизнес-инкубаторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳам мавжуд.
Кўриниб турибдики, ушбу бошқарманинг фаолияти 3 та асосий йўналишни ўз ичига қамраб олади. Булар:
- тадбиркорлик субъектларининг бизнес компетенцияларни ошириш, яъни тадбиркорликда бизнес кўникмаларини шакллантириш, янги бизнес лойиҳаларни амалга оширишда илмий ёндошувларни ва билимларни кенгайтиришга ёрдам бериш мақсадида мастер-класс ва семинарлар ўтказиш;
- Ёш тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларнинг стартапларини, инновацияон ғоя ва лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиши, бу борада турли кўрик-танловлар, кўргазмалар ташкил қилиш ва стартапларни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиб, амалиётга татбиқ қилиш;
- Бизнес инкубаторларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, хусусан, соҳада бизнес ташаббуслар, ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш оид долзарб масалалар бўйича форумлар ташкил этишга кўмаклашиш каби масалалардан иборат.
Шунингдек, бошқарма томонидан тадбиркорлик таълимини институционал ривожлантириш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва ишбилармонлик кўникмаларига эга бўлиши бўйича яхлит интеграциялашган тизим яратиш белгиланган.
Режалаштирилган ишларни амалга ошириш учун Бизнес компетенцияларни ошириш, ёшлар стартап лойиҳаларига кўмаклашиш ва бизнес-инкубаторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси қуйидаги мақсад ва вазифаларни ўз олдига қўйган:
- тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш бизнес компетенцияларни ошириш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини тубдан ошириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида маълумотларни таҳлил қилиш, мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан тизимли таклифларни ишлаб чиқиш;
- ёшлар ўртасида тадбиркорликни оммалаштириш, ёшларни бизнес сабоқларига ўқитиш ва ўргатиш, улар фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш, дуч келинаётган муаммолар ва тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашиш. Иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини қуйидаги усуллар орқали ташкил этиш;
- Палата тизмида бизнес-инкубаторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методагик қўллаб-қуватлаш амалга оширади;
- ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятидан келиб чиқиб ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқишни амалга оширади;
- палатанинг мақсад-вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, барча тоифадаги ёшлар, жумладан иш билан банд бўлмаган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ёшлар ўртасида ишбилармонлик муҳитини яратиш, ёшларнинг ўз шахсий бизнесини ташкил этишни рағбатлантиришга қаратилган аниқ таклифлар, тадбирлар режаси, дастурлари ишлаб чиқиш ва бажарилишини мувофиқлаштиради;
- иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини рўёбга чиқаришга қаратилган фестиваллар, форумлар, анжуманлар, кўрик-танловлар дастурлари ва бошқа тадбирларни ўтказади;
- Палата кўмагида амалга оширилган бизнес ғоялар ва Start-Up лойиҳаларнинг амалга оширлишини мониторинг қилади;
- аёллар тадбиркорлигининг жадал ривожланишини таъминлаш, тадбиркорликка кенг эркинликлар бериш ҳамда қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш;
- тадбиркорларга бизнес юритиш, бизнес-режалар тузиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанларга ўқитишни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари учун ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказишни амалга оширади;
- тадбиркорларга бизнес компетенцияларни ошириш борасида давра суҳбатлари, форумлар, семинарлар, Интернет конференциялар, видеоконференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида кенг кўламли хизматлар кўрсатишга доимо тайёр.
Қўшимча маълумотларни +99878-150-60-06 рақамидан олишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 4.
www.chamber.uz / e-mail: d.jumaniyazov@chamber.uz
05.06.2020
10:26