Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ўрганиш давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, ССП томонидан коронавирус пандемияси даврида Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини ташкил этиш аҳволи ўрганилмоқда.
Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, Палатанинг бошқарма бошлиғи А.Сейтеков, Тошкент вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи У.Акбаров, Тадбикорликка кўмаклашиш марказлари, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда туман санитария-эпидемиология назорати инспекцияси вакиллари иштирокида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти, уларнинг муаммолари ва коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишни ташкил этганлиги ўрганилди.
Жумладан, Тошкент туманида фаолият юритаётган “Izzat” ФХ ва “White healthy life style” ХК ҳамда Зангиота туманидаги “Takro Osiyo“ МЧЖ ва “Technologies Of Real Time” МЧЖларнинг фаолияти ўрганилиб, улар томонидан коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ишлаб келаётганлари аниқланди.
Шу билан бирга, тадбиркорларга карантин қоидаларига риоя этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди ҳамда улар томонидан билдирилган муаммолар муҳокама этилиб уларни ҳал этиш бўйича чоралар белгилаб олинди.
06.06.2020
07:20