Савдо-саноат палатаси томонидан Сирдарё вилояти тадбиркорларининг фаолияти ўрганилди
Юртимизда хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ва кафолатларини янада мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу ўринда, жорий йилнинг 9-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раисининг ўринбосари Ф. Усманов тадбиркорликни ривожлантириш, қолаверса янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари ижро ҳолати, олдинги йиллар (2019 йил)да янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари тўлиқ фаолият юритишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ва йўл қўйилаётган камчиликларни ўрганиш мақсадида Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган корхоналарни кўздан кечирди.
Сафар давомида, махаллий корхона рахбарлари билан учрашувлар ташкил этилди. Пандемия шароитида юзага келаётган муаммо ва масалаларни тезкор ҳал этиш буйича тегишли чора-тадбирлар кўриш масаласи кўриб чиқилди.
Пандемия даврида Президент Фармонларида назарда тутилган имтиёзлар натижалари ўрганилди. Шу ўринда, вилоят ихтисослашувидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Ундан ташқари, туман ва шаҳарларда тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлаништириш борасида амалга оширилган ишлардаги асосий ўзгаришларни кузатиш ва хулоса қилиш мақсадида, йил бошида белгилаб олинган 11 та асосий йўналиш маълумотлари ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича асосий кўрсаткичлар ўрналиб чиқилди.
Вилоятдаги аҳоли сони ва улардан тадбиркорлик билан шуғулланаётганлар бўйича кўрсаткичлардан фойдаланиб, Фарғона вилояти наъмунаси асосида ҳар бир туманнинг паспортини тайёрлаш кераклиги мухокама этилди.
Ўрганишлар давомида, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича онлайн ўқувларни этиш, қолаверса ҳунармандчиликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, яратилган иш ўринлари ва соҳа бўйича туманда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар кўриб чиқилди.
09.06.2020
18:32