Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси билан биргаликда Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети филиалининг ташкил этилиши бўйича онлайн конференция ўтказди.
2020 йилнинг 10 июнь куни, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети вакилларининг Тошкент шаҳрида Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети филиалининг ташкил этилиши бўйича онлайн конференция» ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил февраль ойида Туркия Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва шу асосда Тошкент шаҳрида Туркия Иқтисодиёт ва технология университети филиалини ташкил этиш белгилаб берилган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон делегациясининг жорий йил 4-7 март кунлари Туркиянинг Иқтисодиёт ва Технология Университетига ташрифи ва унинг натижасида ҳамкорлик келишуви имзоланганлигини такидлаб ўтиш жоиз.
Учрашув жараёнида Туркиянинг Иқтисодиёт ва Технологиялар Университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида кадрларни тайёрлаш, олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Тошкент шаҳрида Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети филиалининг очилиши, унда дуал таълим, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда инглиз тилида амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилган эди.
Онлайн конференцияда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбариятлари, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Агзамходжаев Алишер Анварович, Ўзбекистон Республикасининг Туркия давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг Савдо-иктисодий масалалар буйича маслахатчиси Азизбек Салахиддинов ва Ўзбекистон Республикасининг Туркия давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг Сиёсий масалалар буйича маслахатчиси Шухрат Йигиталиев ва Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Суреййа Эр, иккала мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок етди.
Конференция давомида ТОВВ ЕТU бренди, веб-сайти, платформа ва бошқа материаллардан университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалини ривожлантириш учун фойдаланиш, қолаверса ТОВВ ЕТU дипломини бериш, талабаларнинг қабул қилиш шартлари ва муддатларини келишиш ва кутубхона фондини, шунингдек таълим соҳасидаги ўқув, илмий ва услубий қўлланмаларни шакллантиришга кўмаклашиш каби ишларни тезкор амалга оширилиш масалаларини томонлар муҳокама қилишди ва мазкур масалалар бўйича ижобий тўхтамга келинди.
Ундан ташқари, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш, таълим жараёнларини тўлақонли жорий этиш ҳамда шу соҳага Туркиянинг етакчи ўқитувчи-профессорларини жалб қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети 2002 йилда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси томонидан ташкил этилган.
Университет фаолиятининг ўзига хослиги ўқув режаларининг ДУАЛ таълимга асосланган уч семестрлик ўқув жараёни ҳисобланиб, таълим олувчиларга 2 семестр давомида назарий билимлар билан бир қаторда 3-чи семестрда амалий кўникмалар шаклланиши мувозанатлаштирилган. Университетнинг ушбу хусусияти унинг Туркия таълим тизимида алохида ўрин тутишини таъминлаган.
“Ёш университетлар: мингйиллик университетлари” рейтингида университет 32 ўринни эгаллаган.
10.06.2020
19:42