Мева-сабзавотлар экспортини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон ва Япония ишбилармонларининг бизнес мулоқоти ташкил этилади
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Япон ҳамкорлари билан биргаликда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш мақсадида 2020 йил ноябрь ойида республикамиз ишбилармонлари делегациясини Японияга ташрифини режалаштирмоқда
Ушбу сафар давомида жорий йил 20-22 ноябрда Токио шаҳрида ташкил этиладиган “VEGETABLES & FRUITS WORLD 2020” мева-сабзавотлар кўргазмасида иштирок этиш, мева-сабзавотларни етказиб бериш бўйича Япониядаги салоҳиятли харидорлар билан бизнес мулоқотларда қатнашиш ва ушбу соҳадаги Япон фирмаларига танишув ташрифларини амалга ошириш белгиланган.
Мазкур тадбирда қатнашадиган иштирокчилар сони чекланган.
Японияда ўтказиладиган мазкур тадбирда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлган ҳамда Осиё давлатларига маҳсулотлар экспортини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари иштирок этишлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99899 774-45-94 телефон рақами орқали боғланишни сўраймиз.
ССП Ахборот-хизмати
11.06.2020
17:35