Халқаро Савдо палатаси томонидан “Савдони рақамлаштириш ва микро-, кичик ва ўрта бизнес: пандемия давридан кейин экспортни ривожлантириш” мавзусида вебинар ташкил этилди
2020 йилнинг 18 июнь куни Халқаро Савдо палатаси (ICC) ташаббуси билан “Савдони рақамлаштириш ва Микро-, кичик-, ўрта бизнес: пандемия давридан кейин экспортни ривожлантириш” мавзусида онлайн вебинар бўлиб ўтди.
Ушбу вебинарда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов иштирок этди.
Тадбирда Жаҳон савдо ташкилоти, Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича БМТ комиссияси ва Жаҳон божхона ташкилоти вакилллари ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар.
Вебинарда Микро-, кичик-, ўрта корхоналар учун асосланган анъанавий савдонинг таъсири ва самарасизлиги, электрон тизимга асосланган савдонинг корхоналарга қулайликлари, пандемия шароитида электрон савдони фаоллаштириш ва халқаро савдо қонунлари бўйича электрон савдони амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
19.06.2020
13:59