• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    НИЗОЛАРНИ МУҚОБИЛ ҲАЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4754-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси, профессионал медиатор, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов билан суҳбат.

    Фозилжон Ҳайдарович, аввало, мазкур қарорнинг қабул қилинишига нима сабаб бўлди?

    Мамлакатимизда сўнгги йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга, иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилмоқда.

    Ҳуқуқни қўллаш амалиётида, ижтимоий ҳаётда турли субъектларнинг манфаатлари тўқнашуви, улар ўртасида баҳс-мунозаралар ва низолар келиб чиқиши табиий. Низоларни ҳал этиш тизими уларни суд орқали ва муқобил усуллар билан ҳал қилишни ўз ичига олади. Низоларни муқобил ҳал қилиш усуллари сифатида медиация ва ҳакамлик сударининг ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан,  “Ҳакамлик судлари тўғрисида” ва “Медиация тўғрисида” қонунлар қабул қилинган.

    Ҳозирги кунда мамлакатимизда 240 дан ортиқ ҳакамлик судлари фаолият юритмоқдан, шундан 15 таси Савдо-саноат палатаси тизимида ташкил қилинган ва 40 дан ортиқ профессионал медиаторлар тайёрланди.

    Аммо, қарорда ҳақли равишда таъкидлаганидек, ушбу соҳада ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи давлат органларида низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона тизимини яратиш, медиация, хакамлик судлари ҳамда халқаро арбитражларни фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ишончига сазовор бўладиган низоларни ҳал этувчи самарали муқобил институтларга айлантириш лозимлигини тақозо этмоқда.

    Шунинг учун ҳам мазкур қарорни қабул қилишнинг мақсади сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, низоларни қал қилишнинг муқобил имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, судларда иш ҳажмини мақбуллаштиришда медиация институти, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ролини тубдан ошириш белгиланди.

    Давлат органларида эксперимент тарзида тузилиши назарда тутилган Апелляция кенгашларининг фаолиятини ҳам низоларни муқобил ҳал қилиш усули сифатида қараш керакми?

    Мен бу саволга ҳа деб жавоб бераман. Чунки, кенг маънода давлат судларидан ташқари низоларни ҳал қилишнинг ҳар қандай усули унга нисбатан муқобил ҳисобланади. Хорижий давлатларда низоларни муқобил ҳал қилишнинг ўттиздан ортиқ усулларидан фойдаланилади.

    Шу ўриндда Аппелция кенгашида низоларни ҳал қилиш мамлакатимизда янги мехнизм эмаслиги ва у Интеллектуал мулк агентлиги тизимидан мавжуд бўлиб, ўз самарасини бераётганлиги таъкидлаш лозим. Ҳозирги кунда Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини, селекция ютуқларини, интеграл микросхемалар топологияларини, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органи сифатида амалга оширмоқда.

    Айтингчи, Давлат божхона қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда  Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ташкил қилинадиган Апелляция кенгашлари фаолиятида Савдо-саноат палатаси вакиллари қатнашишлари мумкинми?

    Албатта, юқорида қайд қилинган давлат органларида ташкил қилинаётган Апелляция кенгашларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига тааллуқли низолар кўпчиликни ташкил қилишини эътиборга оладиган бўлсак, Палата вакиллари Апелляция кенгашларида иштирок этиши лозим.

    Буни қандай амалга ошириш мумкин деган табиий савол туғилади. Фикримизча икки хил шаклда Палата вакиллари Апелляция кенгашларида иштирок этиши мумкин: биринчиси, Апелляция кенгаши аъзолигига номзод кўрсатиш орқали доимий равишда кенгаш йиғилишларида иштирок этиш орқали; иккинчиси,  Палата аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг вакили сифатида Апелляция кенгашининг муайян йиғилишида қатнашиб, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин.

    Ҳозирги кунда Палата вакили Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгаши аъзоси ҳисобланади ва у доимий равишда кенгаш йиғилишларида иштирок этиб келмоқда. Ушбу амалиётни бошқа давлат органлари ҳам Апеллция кенгашларини тузишда қўллайдилар деган умиддамиз. Чунки, қарорда Апелляция кенгаши аъзолигига соҳада катта амалий тажрибага ёки илмий салоҳиятга эга бўлган обрўли фуқаролар қабул қилиниши белгиланган.

    Давоми бор.

     

    ССП Матбуот хизмати

    19.06.2020

    14:45

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06