K-Startup Grand Challenge 2020 стартап лойиҳалар танлови
Корея Республикаси Кичик ва ўрта бизнес ва стартаплар вазирлиги томонидан K-Startup Grand Challenge 2020 стартап лойиҳалар танлови бошланганлигини маълум қиламиз.
K-Startup Grand Challenge 2020 танлови бу Корея Республикаси томонидан ташкил этилган ва илк тўлиқ молиялаштириладиган дастур бўлиб, ёшларни стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган.
K-Startup Grand Challenge 2020 танловининг асосий мақсади, Осиёда очиқ тадбиркорлик экотизимининг кенгайишига ҳамда Кореянинг минтақадаги таниқли стартап бизнес-хабига айланишига кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа доирасида Корея Республикасида 3,5 ой давомида бепул истиқомат қилиш имконияти мавжуд. Стартап танловининг ғолиблари (1-ўрин 120 000 АҚШ доллар, 2-ўрин 60 000 АҚШ доллар, 3-ўрин 30 000 АҚШ доллар) пул мукофотлари билан тақдирланиши белгиланган. Танловда қатнашиш учун стартап лойиҳалари қуйидаги манзил орқали топширилади:
www.k-startupgc.org/KSGC2020.do?utm_source=besuccess&utm_medium=EDM.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги талаблар мавжуд:
а) прототип ёки маҳсулот/хизмат кўрсатиш ва сармоя киритиш босқичида бўлган технологияларга асосланган стартаплар бўлиши;
б) стартаплар охирги 7 йил ичида яратилган бўлиши;
в) иштирокчи Корея Республикасида яшай олиш қобилиятига эга бўлиши ва бакалавр ёки юқори малакага эга бўлиши;
г) иштирокчи инглиз тилини (билиш зарур) ва корейс тилини (билиш ихтиёрий) билиши зарур ҳисобланади.
Стартап лойиҳаларини топшириш муддати 2020 йил 25 июнь.
Қўшимча маълумотлар илова қилинмоқда (инглиз тилида).
19.06.2020
15:22