Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Қува туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.
Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда.
2020 йил 20 июнь куни навбатдаги учрашув Фарғона вилоятининг Қува туманида Бизнес Омбудсман, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ва уларни қийнаётган муаммолар очиқ ойдин айтиб ўтилди.
Айниқса, кредит олиш, фермер хўжаликларининг ерлари самарасиз фойдаланилмоқда деган сабаб билан олиб қўйилганлиги каби муаммолар, инфратузилма масалалари ҳамда савдо мажмуасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айрим ҳунарманд ва фермерлардан таклифлар ҳам келиб тушди. Кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди.
24.06.2020
11:31