Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.
2020 йил 22 июнь куни навбатдаги учрашув Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Бизнес Омбудсман, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида шаҳардаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ва уларни қийнаётган муаммолар очиқ ойдин айтиб ўтилди. Айниқса, нодавлат таълим муассасалари учун имтиёзли кредит олиш, гидропоник иссиқхона ташкил этиш учун ер майдони ажратиш, инфратузилма масалалари ҳамда бузилган бинолар учун компенсация масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди.
24.06.2020
11:36