ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси ҳамда БМТТД ҳамкорлигида Россия Федерациясининг молиявий к`омагида амалга оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши ҳатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» ва БМТ Тараққиёт дастурининг Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган "CОВИД-19" га тезкор жавоб бериш лойиҳалари томонидан қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва қишлоқ хўжалиги кластерлари учун бизнес-лойиҳалар танлови эълон қилинади.
Танловнинг хар бир ғолибига ажратиладиган грант маблағлари суммаси (техник ёрдам миқдори) 40 000 (қирқ минг) АҚШ долларига тенг бўлади.
Мазкур танловнинг ва грантлар ажратилишининг асосий мақсади қишлоқ хўжалик кооперативлари ва агрокластерларига, шунингдек, ахолининг химоясиз қатламларига аёллар, ёшлар ва кичик фермерлар орасида ишга жойлашиш ва даромад топиш имкониятларини ошириш орқали “COVID-19” пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатишга кўмаклашишдан иборат.
Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш.
Қўшимча маълумот учун: Тоштемиров Бахтиёр, Тел.(90) 302-57-40
01.07.2020
12:01