AGROCOMP лойиҳаси экспертлари Тошкент вилоятида
Жаҳон бўйича энг мазали қовунлар Ўзбекистонда етиштирилади. Айниқса Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Янгийўл туманларининг қовунлари ўзгача.
Қовундан олиналиган суб-маҳсулотларни ишлаб чиқаришда нима камчиликлар бор? Ушбу савол олдимизга мақсад этиб қўйилган изланишларимиз учун бир йўналиш эди холос. Ўрганиш тадбирлари AGROCOMP лойиҳаси экспертлари бўлмиш Алишер Рустамов ва Бобур Арифбаевлардан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилмоқда.
Ушбу ҳафтада Тошкент вилоятида изланишлар ўтказилди ва соҳадаги бор таклифлар, ғоялар, муаммолар билан жойларда танишиб анкеталаштирилди.
Келажакда хужжат Европа Иттифоқи мутахассислари билан ўртоқлашилади. Бу таҳлил аниқ ҳаракатлар режаси тузишнинг пойдеворидир.
06.07.2020
15:07