"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари" мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилади.
Сизларни "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги вебинаримизга таклиф қиламиз.
2020 йилнинг 4 сентябр куни соат 16:00 да Савдо-саноат палатаси Қонунчилик ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бошқармаси бош юрисконсульти Жавлонбек Носиров томонидан "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари" мавзусида навбатдаги онлайн вебинар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган вебинарларда қатнашиш бепул.
Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланинг: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
03.09.2020
17:36