• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 580 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (ID-20847) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 1-моддасининг 13-бандига кўра, Фуқаролик процессуал кодекси (кейинги ўринларда ФПК)нинг 249-моддасини қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш белгиланган:

    “Суд қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У фақат суд мажлисида муҳокама қилинган далилларга асосланган бўлиши мумкин”.

    Бунда, суд қарорининг фақат суд мажлисида муҳокама қилинган далилларга асосланган бўлиши мумкинлиги назарда тутилган.

    Бундан тушуниладики, суд қарори суд мажлисида муҳокама қилинмаган далилларга ҳам асосланиши мумкин.

     

    Ёки, ушбу нормадан суд қарори фақат суд мажлисида муҳокама қилинган далилларга асосланмаслиги мумкин, деган маъно ҳам англашилиши мумкин.

    Кўриниб турибдики, ушбу норма амалиётда турлича талқин қилиниши, оқибатда эса, турли тушунмовчилик ва ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шу боис, юқоридаги нормани қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Суд қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У фақат суд мажлисида муҳокама қилинган далилларга асосланган бўлиши лозим”.

    1. Лойиҳа 1-моддаси 31-бандига кўра, ФПКни қуйидаги мазмундаги 3851-модда билан тўлдириш белгиланган.

    Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида берилади.

    Белгиланган муддат ўтказилиб берилган шикоят (протест), уни берган шахсга қайтарилади.

    Агарда апелляция шикояти (протести) суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан икки ой ичида берилган бўлса, шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра ўтказиб юборилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан тикланиши мумкин.

    Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги масала мазкур Кодекснинг 155-моддаси тартибида ҳал қилинади”.

    1. Ушбу киритилаётган янги нормага кўра, апелляция шикояти (протести) суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан икки ой ичида берилгандагина ўтказиб юборилган муддат тикланиши, ушбу муддат ўтгач берилган шикоят бўйича муддатлар (узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган бўлса ҳам) тикланмаслиги назарда тутилган.

    Ваҳолангки, ФПКнинг амалдаги таҳририга кўра, ўтказиб юборилган муддатни тиклашда аниқ бир муддат қатъий белгиланмаган.

    Юқоридаги норма эса, шикоят беришдан манфаатдор бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолатларини чеклайди.

    Зеро, шикоят беришдан манфаатдор бўлган шахслар томонидан шикоят бериш муддати узрли ва асосли сабабларга кўра ўтказиб юборилган бўлса, ушбу ўтказиб юборилган вақт қанча бўлишидан қатъий назар, унинг тикланиши адолатли ва ҳаққоний бўлади.

    Шу боис, лойиҳада бундай чекловчи нормаларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ эмас.

    1. Бундан ташқари, юқоридаги нормага кўра, апелляция шикояти беришда ўтказиб юборилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан тикланиши мумкин.

    Бироқ, бу амалиётда биринчи инстанция суди томонидан апелляция шикояти бериш муддатини тиклашда суиистеъмолчилик ва сансалорликка йўл қўйилишига олиб келиши мумкин.

    Қолаверса, лойиҳада келтирилган 4051-моддага кўра, кассация шикояти (протести) келтириш муддатини тиклаш кассация инстанцияси томонидан ҳал этилиши белгиланган.

    Бунда кўринадики, бир-бирига ўхшаш бўлган ҳолатларда ушбу масалаларга турлича ёндошилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция ва кассация шикояти (протести) келтириш муддатини тиклаш масалалари тегишли равишда апелляция ва кассация инстанциялари томонидан ҳал этилишини белгилаш мақсадга мувофиқ.

    1. Лойиҳа 1-моддасининг 34-бандига кўра, ФПК 393-моддасини янги таҳрирда баён этиш белгиланган.

    Унга кўра, апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш тартиби бўйича янгича нормалар назарда тутилган.

    Мазкур норманинг амалдаги таҳририга кўра, “апелляция шикояти берган шахс апелляция инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли. Бундай воз кечиш қонунга зид бўлмаса ёки бировнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлмаса, суд уни қабул қилиши мумкин”.

    Лекин, таклиф этилаётган нормада шикоятни қайтариб олиш қонунга зид бўлмаса ёки бировнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлмаса, уни амалга ошириш мумкинлиги назарда тутилмаган.

    Бу эса, бундай қайтариб олиш учун бошқа шахслар томонидан таъсир ўтказилган ва бу бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган ҳолатларда ҳам апелляция шикоятини қайтариб олинишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, ушбу нормани амалдаги таҳрирда қолдириш мақсадга мувофиқ.

    1. Лойиҳа 1-моддаси 36-бандига кўра, ФПК 396-моддаси биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланган:

    “Апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолати аниқланганлигининг тўлиқлигини ҳамда биринчи инстанция суди томонидан иш юзасидан иш юритишни амалга оширишда моддий ва процессуал қонунларнинг тўғри қўлланилганлигини, ишда мавжуд бўлган ва қўшимча муҳокама қилинган далилларга асосан суд қарорларининг қонунийлигини ва адолатлилигини текширади”.

    Ушбу норманинг амалдаги таҳририга кўра эса, “Суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин”.

    Кўриниб турганидек, амалдаги таҳрирда суд томонидан ишлар апелляция тартибида кўрилганда янги далилларни ўрганиши ва янги фактларни аниқлаши мумкинлиги белгиланган.

    Таклиф этилаётган таҳрирда эса, ушбу масала аниқ белгиланмаган.

    Бу эса, амалиётда турли ноаниқликларни келтириб чиқаради.

    Шу сабабли, мазкур норманинг таклиф этилаётган таҳририда ишлар апелляция тартибида кўрилганда янги далилларни ўрганиш ва янги фактларни аниқлаш мумкинлигини белгилаш мақсадга мувофиқ.

    1. Лойиҳа 1-моддаси 43-бандига кўра, ФПК 400-моддасини янги таҳрирда баён этиш белгиланган.

    Унга кўра, мазкур моддани 3-5-қисмлар билан тўлдириш белгиланган.

    Мазкур Хулосанинг 3-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги моддадан 3-5-қисмларни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    1. Лойиҳанинг 1-моддаси 45-бандига кўра, ФПК 403-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланган:

    “403-модда. Кассация шикояти (протести) бериш ҳуқуқи

    Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция инстанциясининг ажрими устидан кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.

    Суд қарорлари устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши мумкин”.

    Бунда кўринадики, кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан берилиши мумкин. Яъни, биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан у апелляция инстанциясида кўрилмасдан туриб кассация тартибида шикоят (протест) киритиб бўлмайди.

    Бироқ, мазкур норма ФПКнинг бошқа кўплаб нормалари билан номувофиқликларни келтириб чиқаради.

    Умуман, лойиҳада суд инстанцияларида ишларни кўриш билан боғлиқ бўлган ўзаро қарама-қарши нормалар белгиланган.

    Хусусан, кассация инстанциясида фақат апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрим кўрилиши мумкинлиги юқоридаги нормада белгиланган.

    Лойиҳа 1-моддаси 31-бандида келтирилган ФПКнинг
    3851-моддасига кўра эса, “Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида берилади”.

    Юқоридаги нормалар таҳлилидан кўринадики, юқоридаги 1 ой ичида апелляция шикояти (протести) беришга улгурмаган шахс, ҳал қилув қарори, ажрим устидан юқори инстанцияга бошқа ҳеч бир шикоят қила олмайди.

    Чунки, унинг шикояти кассация тартибида кўрилиши учун аввал апелляция тартибида кўрилган бўлиши керак, аммо у апелляция бериш муддатини ўтказиб юборган.

    Шу боис, лойиҳанинг апелляция ва кассация тартибида иш юритиш билан боғлиқ бўлган нормаларини қайта кўриб чиқиш лозим.

    1. Лойиҳа 1-моддасининг 48-бандига кўра, ФПКни 4051-модда билан тўлдириш белгиланган.

    Унинг 2-қисмига кўра эса, “Агарда кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтгандан уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳамда ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узурли деб топилса, шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра ўтказиб юборилган кассация шикоятини (протестини) бериш муддати кассация инстанция судининг судьяси томонидан тикланиши мумкин”, - деб белгиланган.

    Мазкур Хулосанинг 3-банди 1-кичик бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги нормадан “Агарда кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтгандан уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳамда” сўзларини чиқариб ташлаш зарур.

    1. Лойиҳа 1-моддасининг 60-бандига кўра, ФПК 413-моддасини янги таҳрирда баён этиш белгиланган.

    Унга кўра, кассация шикоятини (протестини) қайтариб олиш тартиби бўйича янгича нормалар назарда тутилган.

    Мазкур Хулосанинг 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги нормани амалдаги таҳрирда қолдириш мақсадга мувофиқ.

    1. Лойиҳанинг 1-моддаси 61-бандига кўра, ФПК 415-моддасининг иккинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланган:

    “Кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) билан келиб тушган ишни кассация шикоятини (протестини) кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. Ўта мураккаб ишлар бўйича кассация инстанциясининг ажрими билан ушбу муддат кўпи билан яна бир ойга узайтирилиши мумкин”.

    Бундан кўринадики, лойиҳадаги нормалар ўртасида яна ўзаро номувофиқликлар мавжуд. Юқорида келтирилган нормада кассация шикояти (протести) келиб тушган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан кўрилиши керак, деб белгиланган бўлса, мазкур нормада эса, ажрим чиқарилган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай кўриб чиқиш кераклиги назарда тутилган.

    Лойиҳада нормаларнинг ўзаро қарама-қарши белгиланиши юридик жиҳатдан мутлақо нотўғридир.

    Шу сабабли ҳамда мазкур Хулосанинг 9-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги нормада келтирилган муддатларни таклиф этилган муддатларга мослаштириш лозим.

    1. Лойиҳа 1-моддаси 62-бандига кўра, ФПК 416-моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

    “Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас”.

    Бироқ, мазкур норманинг киритилиши асослантирилмаган.

    ФПКнинг амалдаги таҳририга кўра, кассация инстанциясида суд янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаши мумкин.

    Юқоридаги норма эса, шахслар ҳуқуқлари ҳимоясининг чекланишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, мазкур нормани чиқариб ташлаш зарур.

    1. Апелляция ва кассация доирасида ишларни кўриш доираларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

    Шунда, фикримизча, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича умумий қоида сифатида қуйидагиларни белгилаш мақсадга мувофиқ:

    • апелляция ва кассация  инстанцияларида фақатгина қонуний кучга кирмаган қарорларнинг қонунийлиги кўриб чиқилиши;

    • апелляция шикояти (протести) бир ой муддатда, кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси қарори чиққан кундан бошлаб икки ой муддат ичида келтирилиши;

    • апелляция инстанциясида кўрилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) келтирилмаган тақдирда кассация шикояти (протести) келтириш учун белгиланган икки ой муддат ўтгандан сўнггина қонуний кучга кириши ва ижрога қаратилиши;

    • қонуний кучга кирган суд қарори фақат янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши;

    Шундай қилиб, суд қарорларининг қонунийлиги улар қонуний кучга киргунга қадар уч ой ичида апелляция ва кассация инстанцияларида қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

    Лойиҳалар ҳажми жуда катталиги ҳамда муддатлар қисқа бўлганлиги туфайли таклифлар бўйича такомиллаштирилган лойиҳалар юзасидан қўшимча таклифлар берилади.

    ССП Аҳборот-ҳизмати 

     

    07.09.2020

    16:50

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06