Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов раислигида айрим туман ҳокимлари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.
2020 йил 7 сентябр куни Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов раислигида Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларнинг амалий натижадорлигини таъминлаш ва бу борадаги муҳим вазифалар мавзусида айрим туман ҳокимлари билан онлайн учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда
-пандемия туфайли фаолиятини тўхтатган корхоналар билан ишлаш
-янги кичик бизнес субъекти ташкил этиш
-2019 йилда ташкил этилган корхоналар ҳисобига янги иш ўрни яратиш ва солиқ тўлов ҳолатлари.
-2019 йилда янги ташкил этилган, бироқ фаолият кўрсатмаётган корҳоналар билан ишлаш.
- Бўш ер ва бинолардан самарали фойдаланишни ташкил этиш; каби мавзуларда туман ҳокимлари ўз ҳудудларидаги ҳолат юзасидан муносабат билдирдилар.
Учрашув давомида юқоридаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.
07.09.2020
17:26