Иш изловчи мавқеидан иш берувчи мавқеига биринчи қадам
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси хузуридаги “Zamonaviy kelajak ta’lim” нодавлат таълим муассасаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш” мазусидаги кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курси ташкил этилди.
“Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш” ўқув курси ташқи меҳнат миграциясидан қайтган ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларнинг иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш ва юксалтиришга қаратилган таълим машғулотларини олиб бориш ҳамда тадбиркорликнинг соҳаларига жалб қилиш орқали уларни бандлигни таъминлаш, ўз бизнесини бошлаган иштирокиларган имтиёзли кредит олишларига, уларни ўз корхоналарини ташкил этиш ва рвижлантиришга кўмаклашишга қаратилган.
Ўқув курси давомида иштирокчилар томонидан ўз бизнес ғоялари асосида, бизнес режаларини ишлаб чиқиш борасида назарий ва амалий машғулотлар билан бир қаторда, Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига, кичик саноат зоналарига ташрифлар ташкил этиш режалаштирилган.
Ўқув курсида тўлиқ иштирок этган иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2016 йилдаги МО. 0782-05 рақамли лицензияси асосида сертификат берилади.
Ўқув курс давом этмоқда.
10.09.2020
14:07