Савдо-саноат палатасининг қонунчилик соҳасидаги фаолияти ижобий баҳоланиб, ташаккурнома тақдим этилди
Савдо-саноат палатасига Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UzCarlsberg” МЧЖ корхонаси томонидан миннатдорчилик хати келиб тушди.
Унда, Палата ходимларининг қонунчиликни такомиллаштиришда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб бораётган фаолияти ижобий баҳоланиб, миннатдорчилик билдирилган.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 592 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.
Миннатдорчилик хати илова қилинади.
12.09.2020
12:32