Осиё-Тинч океани минтақаси Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши директорлар кенгашининг VIII йиғилиши бўлиб ўтди.
2020 йил 11 сентябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида видеоконференцалоқа шаклида Осиё-Тинч океани минтақаси Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши (WCC-АПР) директорлар кенгашининг VIII йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Осиё-Тинч океани минтақаси Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши раиси Гада Хижави-Каддуми ва Осиё-Тинч океани минтақасининг (Ҳиндистон, Хитой, Кувайт, Малайзия, Япония, Бангладеш, Ўзбекистон ва бошқалар) 49 мамлакати Директорлар Кенгаши аъзолари иштирок этишди. Учрашувнинг фахрий меҳмони сифатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов таклиф қилинди.
Кун тартибидан аъзолик, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг миллий тузилмасини кенгайтириш, шунингдек, 2021 -2024 йилларда Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича Президент ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тасдиқлаш ва бошқа масалалар ўрин олди.
Маълумот учун: Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши Эиле О. О. Уебб, Маргарет М. Патч ва Камаладеви Чаттопадҳяй хонимлар томонидан Америка Қўшма Штатлари, Ню-Йорк, Колумбия Университетида бўлиб ўтган халқаро йиғилишда 1964 йил 12 июнда ташкил этилган. Мазкур ташкилот ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш ҳамда бугунги кунда бутун дунёдаги ҳунармандларни бирлаштирган ягона ташкилот бўлиб қолмоқда. БҲК - бу "А" тоифали мақомга эга бўлган ЮНЕСКО таркибига кирувчи нодавлат ташкилотдир.
Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши қуйидаги бешта минтақадан иборат:
• Африка
• Осиё-Тинч океани минтақаси
• Европа
• Шимолий Америка
• Жанубий Америка
Бугунги кунда ушбу кенгашга 323 га яқин ташкилот аъзо бўлиб, "Ҳунарманд Ассоциацияси" ҳам аъзо ташкилотлар сирасига киради.
Аъзолик ҳар бир мамлакатдан фақат иккита миллий ташкилот учун, масалан, Кенгаш Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган гуруҳ, бирлашма, жамият ёки давлат идораси учун мавжуд. Ҳар бир минтақа минтақавий директорлар кенгашини шакллантириш учун ўз Президентини, Витце-президентларини, маслаҳатчиларини сайлайди.
Йиғилишда сўзга чиққан Осиё-Тинч океани минтақаси Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши раиси (2017-2020) Гада Хижави-Каддуми Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори даражда баҳолаб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромовнинг WCC-АПР Президенти лавозимига номзодини илгари сурди ҳамда Кенгашнинг барча аъзолари бир овоздан мазкур номзодни маъқуллашди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов Кенгашнинг барча аъзоларига, хусусан Гада Хижави-Каддуми хонимга Ўзбекистонни WCC-АПР президентлигига 2021-2024 йилларга номзод сифатида тасдиқлагани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Тадбир давомида Ўзбекистон томонидан WCC-АПР Бош ассамблеясининг 38-сессиясини шу йил декабр ойида ВКС форматида ўтказишни таклиф қилинди.
А. Икромов ўз тақдимоти давомида ҳукумат томонидан қўл санъатлари, хусусан, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди;
- сўнгги 3 йил ичида 90 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди ва 2020 йил охирига келиб уларнинг сони 130 мингтага этказилади;
- 2019 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурига 50 миллион доллар, 2020 йилда яна 50 миллион доллар қўшимча маблаг ажратилди.
Шунингдек, тадбирда Ҳунарманд ассоциацияси раиси У. Абдуллаев, ассоциация раисининг ўринбосари А. Муртазаев, шунингдек, ССП раисининг ўринбосари Ф. Усмонов иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ҳунарманд ассоциацияси аъзолари сони 36 440 кишини ташкил этади, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6440 кишига кўп (+ 14%). Талабалар сони эса 53 420 кишини ташкил қилади. Мамлакатнинг ҳар бир минтақасида ҳунармандчилик марказлари ташкил этилган.
Шунингдек, "Ипак ва зираворлар" фестивали, Бухорода ва Марғилонда "Атлас фестивали", ЮНЕСКО ҳомийлигида Қўқонда I Халқаро ҳунармандлар фестивали каби халқаро фестивалларнинг мамлакатимизда муваффақиятли ўтказилиб келинаётгани алоҳидла таъкидланди.
Маълумот учун: Қўқон шаҳрида ташкил этилган фестивалда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларидан 570 халқаро ҳунармандлар, ўзларининг илмий ишлари ва амалий фаолияти билан машҳур бўлган хорижлик олимлар ва мутахассислар, 2200 дан ортиқ маҳаллий халқ ҳунармандлари қатнашди.
Тадбир якунида Директорлар Кенгаши аъзоларининг якдил қарори билан WCC-АПР Бош ассамблеясининг 38-сессиясини ВКA форматида ўтказиш, шунингдек, 2021 йилда Қўқонда бўлиб ўтадиган II Халқаро ҳунармандлар фестивали доирасида Ўзбекистон бошчилигидаги биринчи WCC-АПР тадбирини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
13.09.2020
14:46