"Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишнинг афзалликлари" мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилади.
Сизларни "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги вебинаримизга таклиф қиламиз.
2020 йилнинг 15 сентябр куни соат 16:00 да Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Бобур Ҳамраев томонидан "Кичик саноат зоналарида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишнинг афзалликлари" мавзусида навбатдаги онлайн вебинар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган вебинарларда қатнашиш бепул.
Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланинг: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
14.09.2020
11:09