“Қай тарзда бизнесни онлайн тизимга ўтказиш ва ички бизнес жараёнларини оптималлаштириш мумкин?” мавзусидаги вебинарга таклиф этамиз.
Дунё шиддат билан ўзгариб бормоқда ва COVID-19 билан боғлиқ вазият тасодиф эмас, аксинча яқин келажакнинг намунаси сифатида намоён бўлмоқда.
Одамлар ва ишбилармонларни уйда ўтиришга мажбур қилган мазкур вазият, Интернетда намойиш этилмайдиган бизнес фаолият турлари учун катта хатарларни юзага келтиради. Бутун дунёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам ўз бизнесини Интернет орқали йўлга қўйишга муваффақ бўлган ресторан ва дўконлар карантин чекловларига дош бера олишди.
Хўш, карантин чекловлари остида ўз бизнесини оптималлаштириш ва нафақат анъанавий савдо-сотиқни, балки электрон тижоратнинг барча афзалликларини тушуниш учун кичик бизнес вакиллари нима қилишлари керак?
Электрон тижоратни ривожлантирмоқчи бўлганлар учун Савдо-саноат палатаси томонидан “Coca-Cola” компанияси ва Ўзбекистон рестораторлари гильдияси билан биргаликда жорий йилнинг 8-октябр куни вебинар ташкил этилмоқда.
Вебинар мавзуси: “Қай тарзда бизнесни онлайн тизимга ўтказиш ва ички бизнес жараёнларини оптималлаштириш мумкин?”
Ўтказилиш вақти: 8- октябр 15:00
Тадбир дастури ҳақида маълумотни электрон тарзда бу ердан олишингиз мумкин.(Ҳужжат рус тилида)
Zoom Конференциясига уланиш: https://us02web.zoom.us/j/82747578276?pwd=aDhFbGdCTDR0QjZHNWVPQ3c4T1RKdz09
29.09.2020
17:30