Миннатдорлик хати
Маълумки, мамлакатимизда март ойидан буён пандемия ҳолати кузатилиб, карантин талаблари жорий этилди. Мазкур ҳолат тадбиркорлик субектлари фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шундай вазиятда ҳукуматимиз томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиб, тадбиркорларни инқироз ҳолатидан қутқариш учун барча ресурслар сафарбар қилинди. Шу билан бирга Савдо-саноат палатаси ҳам мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга кўмак бериш, уларнинг фаолиятида юзага келган муаммоларга ечим топишда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Мазкур амалга оширилаётган ишлар эса тадбиркорларимиз назаридан четда қолмаётгани, албатта, қувонарли ҳолат. Хусусан, Навоий вилоятида фаолият юритиаётган “АWАЛ ТОUR” ҳамда “TOURIST AND SERVICE” хусусий корхоналари томонидан Савдо-саноат палатаси иш фаолияти юқори баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига миннатдорчилик хати йўлланган. Шу муносабат билан Савдо-саноат палатаси ҳам мазкур корхоналарга ўз миннатдорлигини билдиради.
29.09.2020
18:05