Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг янги биноси ва “Кўргазма саройи”ни очилиш маросими
Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошида “Кўргазма саройи” очилиш арафасида эди.
Бугун, 1 октябрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг янги биноси ва “Кўргазма саройи”ни очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси - А.Икрамов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси - Қ.Сариев ва бошка мехмонлар иштирок этишди.
Маросимни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси - Сариев Қаҳрамон Раматуллаевич табрик сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси - Икрамов Адхам Илхамович ҳам ўз табрик нутки билан сўзга чикди. Тадбир давомиди расмий лента кесиш маросими булиб утди.
Ўз навбатида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларининг кўргазмаси билан ОАВ вакиллари ҳамда тадбир иштирокчилари якиндан таништирилди.
Бинонинг 1-қаватида тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари кўргазмаси учун экспозиция зали ишланган бўлиб 2-қаватида эса Савдо-саноат палатаси бошқармаси ва Хунармандлар уюшмасини жойлаштириш назарда тутилган.
Ушбу кўргазма саройида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳар ва туман учун алоҳида ўринлар ажратилиб келгусида узлуксиз турда тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари кўргазмаларини режалаштилишида катта имкон яратилди.
01.10.2020
18:38