• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда. 

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 646 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори (ID-20950) лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа 4-бандига кўра, “Марказга тендерлар ёки танлов савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан халқаро аккредитация талаблари асосида синовларни ташкил қилиш учун замонавий синов ускуналари ва ўлчов воситаларини сотиб олишга, транспорт хизматлари, халқаро аккредитациядан ўтиш харажатлари, лаборатория биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин”.

    Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармони 27-банди билан вазирлик ва идоралар, шунингдек, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат харидларини амалга оширишда истисно тарзида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тақиқланган.

    Шу сабабли, лойиҳа 4-бандини чиқариб ташлаш лозим.

    2. Лойиҳа 9-бандига кўра, “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил 1 январдан ягона давлат реестрига киритилмаган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини, 2021 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган техникалар бундан мустасно, давлат рўйхатидан ўтказилмаслиги белгилансин”.

    Лойиҳанинг мазкур бандида 2021 йил 1 январдан ягона давлат реестрига киритилмаган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини давлат рўйхатидан ўтказилмаслиги белгиланмоқда.

    Бирок, шуни таъкидалаш лозимки, ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  27 июндаги ПҚ-4760-сон қарорининг 8-банди 6-хатбошисида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ягона давлат реестрига киритилмаган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмларини етказиб берганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун (2021 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган техникалар бундан мустасно) жавобгарликни белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилган.

    Бундан кўриниб турибдики, юқоридаги қарорда 2021 йил 1 январдан ягона давлат реестрига киритилмаган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини давлат рўйхатидан ўтказмаслик талаби кўйилмаган.

    Шунингдек, 2020 йил 27 июндаги ПҚ-4760-сонли қарорининг 2-бандида “импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўллаш ва уларнинг ишончлилик (сифат) кўрсаткичларини текшириш мақсадида барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинганқишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда — ягона давлат реестри) киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади; ”, - деб белгиланган.

    Бундан кўриниб турибдики, импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини мажубурий тартибда синовдан ўтказишдасифати паст ва талабга жавоб бермайдиганқишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари аниқланса, мазкур техникалардан республика ҳудудида экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилмайди.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини сертификатлаш ва синаш жараёнида табдиркорлик субъектлари учун мукракаббликлар ва сансоларликларга йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа 9-бандини чиқариб ташлаш лозим.

    3.Лойиҳанинг 3-иловасида “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) тўғрисида”ги Низом лойиҳаси билан Марказнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилаш назарда тутилмоқда. 

    Шуни такъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 августда 214-сон Қарори билан “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази”нинг Устави ва “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази томонидан, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турларини қўллаган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиялари синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, бунда Марказнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги,фаолиятини бошқариш бўйича батафсил тартиб белгиланган.

    Бунда кўриниб турибдики мазкур “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази тўғрисида”ги Низом лойиҳасини тасдиқлаш амалиётда ушбу йўналишдаги муносабатларни такроран тартибга солиб, ҳуқуқни қўллашда турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишига сабаб бўлади.

    Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8-августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5505-сонли Фармонида “давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади”, - деб белгиланган.

    Шунингдек, ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июндаги ПҚ-4760-сон қарорида «Ўзстандарт» агентлигига Қишлоқ хўжалиги вазирлигибилан келишган ҳолда қуйида вазифаларни амалга ошириш юклатилган:

    қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари бўйича тармоқ стандартларининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;

    қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда амалдаги стандарт ҳамда меъёрларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг тури бўйича синов дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш;

    лаборатория асбоб-ускуналари ва ўлчов воситаларига эга бўлган хусусий ташкилотларни қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларига сертификат бериш учун аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигига «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда қуйидагилар вазифаларни амалга ошириш юклатилган:

    2020 йил 15 декабрга қадар қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш ва сертификатлаш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Марказнинг синов лабораториялари халқаро аккредитациядан босқичма-босқич ўтказилишини таъминлаш;

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ва қурилиш-лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда Марказнинг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

    Бундан кўриниб турибдики, 2020 йил 27 июндаги ПҚ-4760-сон қарорида амалдаги “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази”нинг Устави ва Низомини янги таҳрирда қайта тасдиқлаш назарда тутилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини сертификатлаш ва синаш жараёнида табдиркорлик субъектлари учун муракаббликлар ва сансоларликларга йўл қўймаслик мақсадида лойиҳанинг 
    3-иловаси билан таклиф этилаётган “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази тўғрисида”ги Низомни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлик масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

    4.Лойиҳанинг 4-иловаси 8-бандига кўра, “Тақдим қилинган ҳужжатлар Марказ томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади. Зарурат туғилганда, ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан қўшимча маълумотлар тақдим қилиниши мумкин.

    Лойиҳанинг мазкур бандида “Кишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестри”га (кейинги ўринларда Реестр)  киритиш учун ишлаб чиқарувчи ва импорт қилучилардан зарурат бўлганда қўшимча маълумотлар олиш назарда тутилмоқда.

    Бироқ, мазкур бандда ишлаб чиқарувчи ва импорт қилучилардан талаб қилинадиган  қўшимча маълумотларнинг аниқ рўйхати ва турлари кўрсатиб ўтилмаган.

    Бу эса, амалиётда Реестрга киритиш учун ишлаб чиқарувчи ва импорт қилучилардан ҳар қандай маълумотларни асоссиз талаб қилинишига асос яратиб, турли суиистеъмолик ва сансоларликларга сабаб бўлади.

    Шу боис, лойиҳанинг 4-иловаси 8-бандида ишлаб чиқарувчи ва импорт қилучилардан талаб қилинадиган  қўшимча маълумотларнинг аниқ рўйхати ва турини кўрсатиб ўтиш лозим.

    5. Лойиҳанинг 4-иловаси 10-бандига кўра, “Тракторлар ва ўзюрар машиналар реестрга 3 йил, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари 2 йил муддатга киритилади”

    Лойиҳанинг мазкур бандида, “Кишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестри”га тракторлар ва ўзиюрар машиналар реестрга 3 йилқишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари 2 йил муддатга киритиш назарда тутилмоқда.

    Шуни таъкидлаш лозимки,  2020 йил 27 июндаги ПҚ-4760-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги,  2020 йил 1 декабрга қадар мувофиқлик сертификатига эга бўлган ва давлат синовларидан ўтган “импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ҳамда мелиорация техникаларининг ягона давлат реестри”ни яратиш вазифаси юклатилган.

    Бундан кўриниб турибдики, Реестрга фақатгина мувофиқлик сертификатига эга бўлган ва давлат синовларидан ўтган импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ҳамда мелиорация техникаларини киритиш белгиланган. 

    Мазкур ҳолатда, шунга алоҳида эътибор қаратиш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли Қарорига мувофиқчетдан олиб келинаётган ва республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати 3 йил муддатга берилади, муддат тугаганидан сўнг мувофиқлик сертификати белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилади.

    Шу боис, Реестрга тракторлар ва ўзиюрар машиналарни, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарини  маълум бир муддат белгилаб бериш орқали киритиш ноўрин ва нотўғри ҳисобланади. Чунки, юридик нуқтаи назардан, Реестрга киритилаётган тракторлар ва ўзюрар машиналари, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарига берилган мувофиқлик сертификатларининг амал қилиш муддати Реестрни шакллантириш учун ётарли асос бўлади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарини Реестрга киритишда турли тўсиқлар ва бюрократизмга йўл қўймаслик мақсадида лойиҳанинг 4-иловаси 10-бандини чиқариб ташлаш лозим.

    ССП Матбуот хизмати

    02.10.2020

    13:09

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06