Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 2 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик Палатаси депутатлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида Агентлик қошида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда коррупциянинг олдини олиш бўйича давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишлар, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти ва амалга оширилаётган ишлари, келгусидаги режалари ҳамда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида, Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича иштирокчилар таклифлари инобатга олиниб, Кенгаш фаолиятини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди
05.10.2020
18:05