Банк-молия академияси очиқ танлов эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Кейс-чемпионат”и шаклида магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.
Академияда бу йилдан ўқишни бошлаган магистрлар учун қўйидаги афзалликлар мавжуд:
- ўқув жараёни ишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;
- ўқиш муддати 12 ойни ташкил этади;
- давлат ташкилотлари ходимлари давлат гранти хисобидан ўқитиладилар.
Айтиб ўтиш жойизки, Академия нафақат банк ва молия сохаси мутахассисларини тайёрлайди, балки кенг иқтисодий билимларга эга бўлажак раҳбарларни тайёрлашда, юқори даражали кадрлар захирасини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Рўйхатдан ўтиш 2020 йил 10 октябргача - http://qabul.bfa.uz Академия сахифасида ташкил қилинган ва барча ташкилий хужжатлар кўрсатилган.
06.10.2020
09:22