• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорлиги

    Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди.

    Таъкидлаш лозимки, прокуратура органларининг энг муҳим вазифаларидан бири - тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан , хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бизнесда қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонунбузарликлар ҳамда коррупция ҳолатларнинг олдини олиш, мамлакатмизда иқтисодий ислохотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориш ҳисобланади. 

    Шу каби, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонун билан Палатага ҳам тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор вазифалар юклатилган ва тегишли ваколатлар берилган.

    Хусусан қонунга кўра Палата:

    - тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатининг таҳлилини ўтказади;

    - тадбиркорлик фаолияти текширувлардан ўтказилаётганда тадбиркорларни ҳуқуқий, шу жумладан юридик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

    - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан даъво аризалари берган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;

    - ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмалари билан биргаликда тадбиркорларнинг ҳуқуқбузарликлари профилактикасида иштирок этади, уларнинг олдини олиш чораларини кўради; 

    - давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар вакиллари таркибида эксперт кенгашларини тузиш орқали тадбиркорлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ташкил қилади.

    Ушбу ҳамкорликнинг асосий мақсади – давлатимиз иқтисодиётига олиб кирилаётган инвестициялари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш, мамлакатимиз жаҳон бизнес хамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашини таъминлаш учун тадбиркорлар ўртасида қонунбузарликлар, биринчи навбатда, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш (бархам бериш) ва давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашишини олдини олишда прокуратура ва Палатанинг имконият ҳамда ваколатларидан самарали фойдаланишдир. 

    Ушбу вазифаларни самарали бажариш мақсадида прокуратруа органлари билан тизимли ҳамкорлик ўрнатилган.

    Мазкур ҳамкорлик қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда:

    1.Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш.

    2. Суд қарорлари қонунийлигини ўрганиш.

    3. Бизнес соҳасида коррупциясига қарши курашиш ва бошқа қонун бузилишларнинг ҳар қандай қўринишларининг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлари профилактикасини амалга ошириш.

    4. Бизнеснинг ҳуқуқий ҳимояси бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш, замонавий инновацион таълим тизимларини жорий этиш.

    Тадбиркорлик субъектлари томонидан Палатага давлат органлари, маҳаллий ҳокимият ва назорат қилувчи органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ҳамда суд қарорларининг қонунийлиги устидан аризалар келиб тушади.

    Биргина жорий йилнинг ўзида бу тоифадаги 69 та мурожаат келиб тушган.

    Мурожаатларнинг аксарияти текшириш ва чора кўриш учун прокуратура органларига юборилмоқда. Таъкидлаш лозимки, Палатадан юборилган мурожаатларга прокурорлар томонидан жиддий эътибор қаратилиб, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонунийликни тиклашда катта ёрдам бериб келинмоқда. 

    Шу ўринда битта мисол келтирсак. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Палата раҳбарияти қабулида бўлган Навоий вилоятида фаолият юритаётган «AWAL TOUR» МЧЖ раҳбари Б.Тўхтаев туризм фаолиятини йўлга қўйиш учун Хитой Халқ Республикасидан олиб келган автобуслар ноқонуний ушлаб турилганлигини баён қилди.

    Палатанинг мурожаатига кўра, Навоий вилоят прокурори Ш.Амиров тадбиркорни шахсан қабул қилиб, қисқа муддатда унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилди ва фаолиятини қайта тиклашга ўз хиссасини қўшди.

    Ҳамкорликнинг бундай ижобий мисолларини кўплаб келтириш мумкин. 

    Ҳамкорликнинг кейинги йўналиши - бизнес вакиллари ўртасида ҳар қандай қонунбузилишларнинг олдини олиш борасидаги профилактика ишларидир. 

    Ҳар йили республиканинг барча ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ ҳамда Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда очик семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

    Хусусан ўтган йили барча вилоятларда 1500 тадан зиёд тадбиркорлар ўртасида семинарлар ўтказилди.

    Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси, Бош прокуратура ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) хамкорлигида 2019 йил 16-17 декабрь куни "Ўзбекистон хусусий секторида коррупцияга қарши курашишга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида "Бизнесда ҳалоллик, халқаро стандартлар, минтақавий муаммолар ва келгусидаги қадамлар" мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

    Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши таъминлаш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Бош прокуратура Академияси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида жорий йил июль ойида ҳамкорлик битими имзоланди.

    Мазкур ҳамкорлик битими бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва вазифалар белгилаб олинди.

    Юқоридагилардан кўриниб турибдики, прокуратура органлари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясига бефарқ қарамасдан, тадбиркорларнинг муаммоларини қонуний ва ижобий ҳал этилишида Палатага ёрдам бериб, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ўзларининг муносибҳиссаларини қўшиб келишмоқда. 

    ССП Матбуот хизмати

    07.10.2020

    17:32

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06