Исроилга миллий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининиг тижорат таклифлари шакллантирилмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, республикамиздан Исроил бозорига экспортбоп маҳсулотларни ҳажмини янада ошириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг тижорат таклифларини шакллантирмоқда.
Шу муносабат билан ўз маҳсулотларини Исроил бозорига экспорт қилиш истагидаги ҳамда ушбу бозорга маҳсулотлар етказиб бериш имкониятига эга бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз тижорат таклифларини иловага мувофиқ 2020 йил 20 октябрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча мурожаат учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99899 774-45-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Илова (рус тилида)
Илова (инглиз тилида)
14.10.2020
09:49