• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 672 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (ID-22700) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳанинг 3-моддаси 5-хатбошисига кўра:

    “Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

    ......

    кузатиб бориш – озиқ овқат маҳсулотининг ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларида озиқ-овқат, ем ёки озиқ-овқат ва емда ишлатиладиган ҳамда ишлатилиши кутиладиган модданинг, озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқада бўлган материалларни тарихи, қўлланиши ёки жойлашган жойини етказиб берувчини (бир қадам орқага) ва харидорни (бир кадам олдинга) кузатиш орқали аниқлаш имконияти;

    ......

    Шунингдек, мазкур лойиҳанинг 19-моддаси 1-биринчи қисмига кўра, “Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвонлар учун ем, ҳайвонлар, хом ашё ёки озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун ем таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа моддаларни етказиб берувчи ҳамда ўзларидан маҳсулотларни сотиб олувчи ва истеъмолчиларни маҳсулот етказиб берилган ёки сотиб олинган санаси кўрсатилган ҳолда кузатиб боришлари керак. Тадбиркорлик субъектлари ушбу маълумотларни маҳсулотнинг сақлаш муддати тугагунга қадар сақлашлари шарт. Маълумот тушунарли, аниқ бўлиши ва етказиб берувчининг ҳамда сотиб олувчининг номи ва манзили, етказилган товарларнинг тўри ва миқдори, етказиб бериш санаси тўғрисида батафсил ахборотни ўз ичига олиши зарур”.

    Бунда, озиқ-овқат маҳсулотининг ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларида озиқ-овқат, ем ёки озиқ-овқат ва емда ишлатиладиган ҳамда ишлатилиши кутиладиган модданинг, озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқада бўлган материалларни тарихи, қўлланиши ёки жойлашган жойини етказиб берувчини ва харидорни кузатишни олиб бориш таклиф этилмоқда.

    Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, амалдаги озиқ-овқат маҳсулотларига оид техник регламентлар, стандартлаштириш, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига доир норматив ҳужжатларга мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ”Ўзстандарт” агентлиги, “Ўздавкарантин” инспекцияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси каби ташкилотлар томонидан тўғридан-тўғри билвосита ёки бевосита озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш босқичларини назорат қилиш ва текширув ўтказиш орқали кузатиб бориш жараёни амалга оширилади.

    Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва ҳавфсизлигини тартибга солувчи ваколатли органларнинг озиқ-овқат маҳсулотининг ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишни “кузатиб бориш” вазифаларини тадбиркорлик субъектларига қўшимча равишда мажбурият юклаш ортиқча ҳисобланиб, тадбиркорлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнининг мураккаблашишига ва қимматлашишига ҳамда амалиётда улардан турли асоссиз ҳаркакатларни талаб қилиниши олиб келади.

    Ваҳоланки, озиқ-овқат маҳсулотининг ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларини кузатиб бориш жараёнини давлат ваколатли органлари орасида ўзаро электрон ахборот алмашиш тизимини яратиш орқали амалга ошириш мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳадан тадбиркорлик субъектлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотининг ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларини кузатиб бориши лозимлигини назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    2. Лойиҳанинг 3-моддасига кўра:

    “Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

    ......

    • риск – озиқ–овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенциал хавфни одамлар ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;

    ......

    • хавф – озиқ-овқат маҳсулоти ёки унинг таркибидаги одамлар ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатиш мумкин бўлган биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар;

    ......

    Шуни таъкидлаш лозимки, “риск” ва “хавф” тушунчаларига мазмунан бир хил мазмунга эга таъриф берилган.

    Шу боис, лойиҳада “риск” ва “хавф” тушунчаларини бирлаштириш ҳамда “риск” сўзини “хавф” сўзи билан алмаштириш мақсадга мувофиқ.

    3. Лойиҳа 6-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошисига кўра:

    “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати:

    ......

    фаолияти умумий овқатланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича текширишлар ўтказади ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун бузилишлар аниқланган ҳолда маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир чораларини қўллайди;

    ......

    Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, Маъмурий жавобгарлик кодексига мувофиқ Давлат санитария органлари озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатига эга эмас.

    Бу каби ишлар маъмурий судлар ва бошқа ваколатли органлар ваколатига таллуқли.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 6-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

    4. Лойиҳа 13-моддаси биринчи қисмига кўра:

    “Озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ваколатли давлат назорати органи томонидан реестрга киритилиши керак. Бунда тадбиркорлик субъектларида озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш учун шароитлар мавжудлиги ўрганилади ва унинг фаолияти озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-техник хужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда реестрга киритилади. Фаолияти давомида санитария қоида ва нормаларини қўпол бузилганлиги аниқлан ҳолларда, тадбиркорлик субъекти реестрга киритилишини бекор қилиш ёки вақтинча тўхтатиш мумкин”.

    Бунда, юқоридаги норма билан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун янги рухсат бериш тартиб-таомилини жорий этиш таклиф этилмоқда.

    Бироқ, бундай тартиб ортиқча. Чунки, озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш жараёнлари учун амалдаги қонунчилик билан тегишли талаблар жорий этилган бўлиб, ушбу талабларни бузганлик учун тегишли жавобгарлик чоралари белгиланган.

    Шунингдек, ваколатли давлат назорати органлари идоралараро электрон ахборот алмашиш орқали бутун ишлаб чиқариш занжири устидан назоратни амалга ошириши мумкин.

    Бундан ташқари, шуни таъкидлаш лозимки, ҳар қандай ортиқча ҳамда мураккаб тартиб ва талаблар, шу жумладан рухсат бериш тартиб-таомиллари амалда яширин иқтисодиётнинг ўсишига сабаб бўлади.

    Шу билан бирга, таклиф этилаётган тартиб амалда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган ортиқча лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга зид келмоқда.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳадан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини реестрга киритилиши лозимлигини назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    5. Лойиҳа 14-моддаси иккинчи қисмига кўра:

    “Текширишлар қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

    давлат реестрига киритиш учун;

    назорат қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган график асосида ваколатли органни хабардор этиш тартибида;

    назорат қилувчи органлар томонидан озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган «хавфни таҳлил этиш» натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан олинган маълумотлар асосида ваколатли орган билан келишилган тартибда;

    овқатдан захарланиш ҳолати бўйича ўтказиладиган текширишлар;

    жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлари асосида;

    қонун хужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда”.

    Такъидлаш лозимки, график асосида текшириш мазмунан режали текширишни назарда тутади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонининг 4-банди билан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар бекор қилинган.

    Шунингдек, юқоридаги Фармон 1-иловаси 1-бандига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ўтказиладиган текширувлар ваколатли орган билан келишилган тартибда амалга оширилади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа 14-моддаси иккинчи қисмини қайта кўриб чиқиш лозим.

    6. Лойиҳа 17-моддаси биринчи қисмига кўра, “Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини ва мақсадга мувофиқ ишлатилишини таъминлаган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилади”.

    Бироқ, лойиҳада “мақсадга мувофиқ ишлатиш” тушунчасига таъриф берилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга ҳамда ушбу тушунчани турлича талқин қилиш ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада “мақсадга мувофиқ ишлатиш” тушунчасига таъриф бериш ёки ушбу тушунчани лойиҳадан чиқариб ташлаш лозим.

    7. Лойиҳа 18-моддаси иккинчи қисмига кўра:

    “Қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, озуқа биологик фаол қўшимчалари, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларга (суқма варақаларга) эга бўлиши, уларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

    ....

    яроқлилик муддати, истемол муддати;

    ....

    Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, “яроқлилик муддати” ва “истемол муддати” тушунчалари мазмунан бир хил маънони англатади.

    Шу сабабли, лойиҳадан юқоридаги тушунчалардан бирини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    8. Лойиҳа 19-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Озиқ-овқат маҳсулоти, хом ашёси, шунингдек озиқ-овқат ва ҳайвонлар учун ем таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа моддалар реализация қилинганда тегишли ёрлиқ ва илова килинган хужжатларга эга бўлиши керак”.

    Шуни таъкидлаш лозимки, “илова килинган хужжатларга” тушунчаси ноаниқ ифодаланган. Уни кенг маънода талқин қилиш мумкин.

    Хусусан, “илова килинган хужжатларга” деганда айнан қайси ҳужжатлар эканлиги, уларни бериш тартиби аниқлаштирилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга ҳамда ушбу тушунчани турлича талқин қилиш ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳада юқоридаги маҳсулотлар реализация қилинганда, улар эга бўлиши зарур ҳужжатларни аниқ кўрсатиб ўтиш лозим.

    9. Лойиҳа 25-моддаси биринчи қисми ўн биринчи хатбошисига кўра:

    “Тадбиркорлик субъектлари:

    ....

    янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришга унинг токсикология-гигиена экспертизасидан, ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёси эса давлат ветеринария хизмати томонидан ўтказиладиган ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизасидан кейин ва (ёки) маҳсулот белгиланган қоидалар ва нормаларга мослиги ҳақида хулосаси олинганидан ҳамда озиқ-овқат маҳсулоти давлат реестрига киритилгандан кейин йўл қўйиши;

    ....

    Бироқ, лойиҳада маҳсулот белгиланган қоидалар ва нормаларга мослиги ҳақидаги хулоса қайси орган томонидан ва қандай тартибда берилиши аниқлаштирилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга ҳамда тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа 25-моддаси биринчи қисми ўн биринчи хатбошисидан “ва (ёки) маҳсулот белгиланган қоидалар ва нормаларга мослиги ҳақида хулосаси олинганидан” сўзларини чиқариб ташлаб қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилади:

    “янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришга унинг токсикология-гигиена экспертизасининг, ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёси эса,давлат ветеринария хизмати томонидан ўтказиладиган ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси олинганидан кейин йўл қўйилади”.

    Бундан ташқари, шуни таъкидлаш лозимки, энг аввало, лойиҳада янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш учун токсикология-гигиена, ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаларини талаб этилиши тадбиркорлар орасида соғлом рақобат муҳитини яратилишига қаратилиши лозим.

    Шу боис, тадбиркорлик субъектлари токсикология-гигиена, ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизаси хулосаларининг натижаларидан норози бўлган тақдирда, тадбиркорларга судга мурожат қилиш ҳуқуқини бериш мақсадга мувофиқди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб лойиҳа 25-моддаси биринчи қисмини қуйидагимазмундаги банд билан тўлдириш лозим:

    “Тадбиркорлик субъектлари токсикология-гигиена, ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизаси хулосаларининг натижаларидан норози бўлган тақдирда,судга шикоят қилиш ҳуқуқи эга”.

    10. Лойиҳа 25-моддаси биринчи қисми ўн учинчи хатбошисига кўра:

    “Тадбиркорлик субъектлари:

    ....

    озиқ-овқат маҳсулотини хавфсизлигига таҳдид солувчи авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг бузилишлари тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларга ишончли ахборот тақдим этиши шарт”.

    Тадбиркорлик субъектларига ортиқча мажбуриятлар юкланишини олдини олиш мақсадида, лойиҳа 25-моддаси биринчи қисми ўн учинчи хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “озиқ-овқат маҳсулотини хавфсизлигига таҳдид солувчи авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг бузилишлари тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларга уларнинг сўровларига асосан ишончли ахборот тақдим этиши шарт”.

    11. Лойиҳа 36-моддасига кўра, “Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради”.

    Шуни эътиборга олиш лозимки, ушбу Қонун лойиҳаси озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун янги тартиб-таомиллар, талаб ва мажбуриятларни белгилашни назарда тутмоқда.

    Бунда, тадбиркорлик субъектларига уларнинг ўз фаолиятини ушбу Қонун лойиҳаси нормаларига мувофиқлаштириши учун маълум вақт бериш лозим.

    Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 181-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 36-моддаси қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради”.

    ССП Матбуот хизмати

    14.10.2020

    11:24

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06