Фарғонада "Технопарк" лойиҳаси томонидан SHIVAKI FRIGO COOL моноблокли совутиш тизимлари ҳамда сплит музлатгич тизимларининг тақдимоти бўлиб ўтди
"Технопарк" - саноат кондитсионерлари ва совутиш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ҳисобланиб, унинг асосий шериклари SAMSUNG, FRIGO BLOCK, YAWEI, FRASCOLD, DIXELL, DANTEX ва бошқа компаниялардир.
"Тадбиркорлар уйи" биносида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти бошқарма бошлиғи О.Атабаев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, мева-сабзавот экспорти, парранда ва қорамолларни кўпайтириш билан шуғулланувчи вилоятининг 70 дан ортиқ фермер ва тадбиркорлари иштирок этишди. Тақдимот давомида ушбу тизимнинг асосий афзалликлари муҳокама қилинди ва Жаҳон банки вакиллари томонидан фермерлар ва тадбиркорларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
20.10.2020
10:07