Биласизми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги №138-сон “Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ:
Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмасининг қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этадиган, шунингдек, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган аъзолари
2024 йил 1 январгача бўлган муддатга:
- ер солиғи,
- даромад солиғи,
- юридик шахслар мулк солиғи,
- ягона солиқ тўлови,
- ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинган;
- қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини назорат қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш жараёнини самарали бошқариш учун учувчисиз учиш аппаратларини олиб киришга рухсат берилган;
- ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, хом ашёлар, материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймати солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинган.
05.11.2020
09:27