Кичик ва ўрта бизнесни химоя қилишда илғор хориж тажрибаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Кичик ва ўрта бизнесни химоя қилишда илғор хориж тажрибаси” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад - кичик ва ўрта бизнесни химоя қилишнинг ривожланган демократик давлатлардаги умумийлик ҳамда ўзига хосликларни аниқлаш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Давра сухбати 2016 йил 23 август куни соат 10:00-12.00 гача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносининг 2-мажлислар залида бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари маъруза билан иштирок этиши кўзда тутилмоқда.
04.08.2016
15:33