Савдо-саноат палатасида Ҳакамлик судлари фаолияти ва тадбиркорларни суд орқали ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва вазифалар муҳокама этилди
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигида Палатанинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, юридик хизмати ходимлари ҳамда Ҳакамлик судлари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида селектор бўлиб ўтди.
Тадбирда Палатанинг энг муҳим вазифаларидан бири унга аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг сифати ва ишончлилигини ошириш эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳакамлик судлари томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлари натижалари мухокама этилди.
Жумладан, жорий йилнинг 9 ойида Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳакамлик судлари томонидан умумий қиймати 324,6 млрд. сўм ва 5,84 млн. АҚШ долларига тенг 3 094 та иш кўрилган.
Шу билан бирга, натижалари қониқарсиз деб топилган Ҳакамлик судларининг фаолиятини жонлантириш ҳамда Ҳакамлик судлари нуфузини янада ошириш мақсадида уларнинг фаолиятини тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ишларини доимий равишда олиб бориш борасида аниқ вазифалар белилаб олинди.
Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Ҳусусан, Палата ва ҳудудий тузилмалари томонидан 2020 йилнинг
9 ойлик якуни бўйича Палата аъзолари манфаатида жами 59 300 та ҳолатда умумий суммаси 7 трлн. 748 млрд. сўмга тенг бўлган миқдорда даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан ҳозирги кунгача 80 фоиз тўлиқ қаноатлантирилган.
Шунингдек, 1 300 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар судгача низони ҳал этиш жараёнида ҳал этилган.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларинининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Палатанинг таркибий тузилмаларининг эътибори даъво аризалар сифатини ва қаноатлантириш даражасини янада оширш лозимлигига қаратилди ва бу борада тегишли чоралар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, тадбиркорларга сифатли ва ишончли юридик хизмат кўрсатиш мақсадида худудий бошқармаларнинг юридик йўналишдаги масъул ходимлари иштирокида фаолият юзасидан доимий равишда семинарлар ташкил этиш тўғрисида вазифалар белгилаб олинди.
11.11.2020
10:18