Каттақўрғон шаҳрида “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси бўйича учрашувлар ташкил қилинди.
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари ва ёшларнинг учрашувларини ташкил қилиш бўйича тасдиқланган графикка асосан навбатдаги учрашув Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди.
Шаҳарда ёшлар дафтарига киритилган, тадбиркорлик ёки ҳунармандчилик фаолиятини бошлашга ўзида қизиқиши бўлган 50 нафардан ортиқ ёшлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 13 ноябрь куни Каттақўрғон шаҳридаги 2-сонли мусиқа мактабининг мажлислар залида ташкил қилинди.
Савдо-саноат палатаси Ёшлар ишлари агентлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил қилинган тадбирда ёшлар ўзларининг қизиқишлари бўйича гуруҳларга ажратилди ва уларга ўз соҳасида муваққиятга эришган тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан мастер-класслар ўтказилди.
Учрашувлар якунида ёшларнинг рўйхати шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сонли қарорида кўзда тутилган нодавлат таълим муассасаларида улар учун ўқувларни ташкил қилиш, имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашиш ҳамда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш белгилаб олинди.
16.11.2020
12:57