Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Қашқадарё вилояти Нишон туманида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.
Нишон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестицион салоҳиятини ошириш масалаларига Савдо-саноат палатаси масъул этиб бириктирилди.
Шунга кўра, Нишон туманида муаммоларни ўрганиб чиқиш ва тезкор ҳал этиш мақсадида Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамовнинг махсус штаби ташкил этилди.
Нишон туманида ижтимоий инфратузилма ривожлантирилади, маҳаллалар, кўчалар ободонлаштирилади, коммунал таъминот ва алоқа тизимлари сифати яхшиланади, мавжуд ижтимоий объектлар реконструкция қилиниб, янгилари барпо этилади.
Шунингдек, Махсус штаб томнидан қуйидаги масалаларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган:
- Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари;
- Макроқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари;
- Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари;
- Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари;
- Ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари;
- Маҳалланинг ўрни ва ролини кучайтириш, аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш ва ёшлар учун шарт-шароитлар яратиш масалалари;
- Туризм, жисмоний тарбия ва спорт масалалари;
- Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳам чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бу борадаги ишларни ташкилий жиҳатдан самарали амалга ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси давлат ташкилотлари, жумладан, вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар, уюшмалар, банклар ҳамда молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
17.11.2020
14:18