ССП раиси бошчилигида Нишон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича видеоселлектор йиғилиши ташкил этилди.
Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов бошчилигида Нишон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасига бағишланган видеоконферинсия бўлиб ўтиди.
Тадбирда туман студиясидан сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Шунингдек, жойлардан Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликлари, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси ва “Ҳудудгаз” Қашқадарё филиали масъуллари ҳам онлайн мулоқотда бўлишди.
Видеоконферинсия чоғида Президентимизнинг шу йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириққа мувофиқ Нишон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўрганишлар натижаси муҳокама қилинди. томонлар тегишли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди. Нишон туманини "Ўсиш нуқталари"ни аниқлаш ҳамда туманни ижтимоий -иқтисодий ривожлантиш бўйича дастур лойиҳасининг муҳокама қилинди.
Қашқадарё вилояти Нишон туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш лойиҳаси билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
01.12.2020
12:53